Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.11.2023
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 26-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
1995 йил 21 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қабул қилиниши муносабати билан меҳнат қонунларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш ва меҳнат низоларини кўришда судларда вужудга келадиган масалаларни тушунтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарор қилади:
1. Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт)* бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинишига судларнинг эътибори қаратилсин.
МКнинг 270-моддасида белгиланган муддатлар прокурор, касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органлари томонидан бериладиган даъволарга нисбатан ҳам татбиқ қилинади.
ФПК 10-моддаси ҳамда ФКнинг 153-моддасининг 2-қисми мазмунига кўра, фуқаролик суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилиши туфайли даъвогарнинг судга мурожаат этиш муддатини ўтказиб юборганлиги масаласи суд томонидан фақат низодаги тарафнинг берган аризасига мувофиқ қўлланилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Даъвогарлар ишга тиклаш ҳақидаги талаб бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги, меҳнат шартномасини бекор қилишни асослилигини исботловчи далилларни тақдим этиш эса, қонун билан жавобгарга юклатилганлиги сабабли (МК 111-моддасининг иккинчи қисми), ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризаларини ФПК 189-моддаси биринчи қисмининг 6-банди ва 195-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асослар бўйича қайтаришга йўл қўйилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
4. Меҳнат шартномасининг муддати тугаганлиги (МК 105-модда) сабабли бекор қилинишининг қонунийлиги тўғрисидаги низоларни кўришда судлар қуйидаги ҳолатларга эътиборини қаратмоғи лозим:
муддатли меҳнат шартномаси ходим билан асосли ҳолда тузилганми, яъни меҳнат шартномаси тузишда МКнинг 76-моддаси талаблари ҳисобга олинганми;
меҳнат шартномасининг бекор қилинишига йўл қўядиган МК 105-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги муддатларга риоя этилганми;
ҳомиладор ва уч ёшгача боласи бор аёлларга муддати тугаганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинишида уларга қўшимча кафолатлар берилганми (МКнинг 237-моддаси).
5. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, муддатли меҳнат шартномалари фақат МКнинг 76-моддасида белгиланган ҳолатлар бўлганлиги сабабли номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда тузилиши мумкин.
Ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузишга қуйидаги ҳолатлар мавжудлигида йўл қўйилиши мумкин:
Назарда тутиш керакки, МКнинг 76-моддасида келтирилган ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш тўғрисидаги рўйхат қатъий чегараланган. Агар ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси МКнинг 76-моддаси талабларини ҳисобга олмаган ҳолда тузилган бўлса, бундай ҳолда шартноманинг муддати ҳақидаги шартлари ҳақиқий эмас деб топилади, ходим эса ишга номуайян муддатга биринчи иш кунидан бошлаб қабул қилинган ҳисобланади.
6. МКнинг 105-моддаси биринчи қисмига биноан меҳнат шартномасининг бекор қилинишига унинг муддати тугаши кунида, шунингдек шартномадаги муддатнинг охирги ҳафтаси мобайнида йўл қўйилади.
7. Муддатли меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига биноан муддати тугамасдан (МК 97-моддаси 1-қисми), ходимнинг ташаббуси билан (МК 99-модда), иш берувчининг ташаббусига кўра (МК 100-моддаси 2-қисми), тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича (МК 106-моддаси) бекор қилиниши мумкин.
муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин ходимнинг (МК 99-моддаси), шунингдек ходимнинг айбли хатти-ҳаракатларига боғлиқ асосларга кўра, иш берувчининг ташаббуси билан (МК 100-моддаси 3 ва 4-бандлари) бекор қилинган бўлса, ходим иш берувчига неустойка тўлайди. Муддатли меҳнат шартномасида ходимнинг неустойка тўлаш мажбуриятининг кўрсатилиши, муддатли меҳнат шартномасининг муддатидан олдин бошқа асосларга кўра бекор қилиниши ғайриқонуний деб ҳисобланади;
муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлмаган асослар бўйича иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинган бўлса, иш берувчи ходимга неустойка тўлайди (МК 100-моддаси 2-қисми 1, 2, 5 ва 6-бандлари).
9. Агар меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиниши ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар билан боғлиқ бўлса) сабабли берилган бўлса, ходим неустойка тўлашдан озод қилинишига судларнинг эътибори қаратилиши лозим. Меҳнат кодекси (99-моддаси 5-қисми)да ходимнинг ушбу корхонада ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлигини акс эттирган тахминий рўйхати кўрсатилганлиги сабабли судлар ишдаги аниқ ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда бошқа ҳолатларни (ходим соғлиғининг ҳолати, ногирон оила аъзосига қараши зарурияти, турмуш ўртоғининг ҳарбий хизматни ўташ учун бошқа жойга юборилиши ва б.) эътиборга олиб, ушбу ҳолатлар мавжуд бўлганда ходим неустойка тўлашдан озод қилинади.
10. Судларнинг эътибори дастлабки синов муддати тугагунга қадар тарафлар бир-бирини ёзма равишда уч кун олдин огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлилигига қаратилсин (МК 87-моддаси 1-қисми). Уч кунлик огоҳлантириш муддатини қисқартиришликка фақат тарафлар келишувига кўра йўл қўйилади.
синов шартлари ишга қабул қилишда муддатли меҳнат шартномасига киритилган тақдирда (6 ойдан ортиқ муддатга) ва бу шартнома муддатидан илгари бекор қилинганда тарафларнинг ўзаро неустойка тўлаш мажбуриятини кўзда тутган бўлса, ходимнинг ташаббуси билан синов муддати давомида меҳнат шартномаси бекор қилинганида иш берувчининг ходим томонидан неустойка тўланиши ҳақидаги талаблари қаноатлантирилмайди, чунки МКнинг 104-моддасида неустойкани тўлашга йўл қўйиладиган асослар рўйхати тўлиқ кўрсатилган.
агар меҳнат шартномасида назарда тутилган дастлабки синов муддати тугаган бўлса ёки унинг тугаганига уч кундан кам кун қолган бўлса ва ходим уч кунлик огоҳлантириш муддатини қисқартиришга ўз розилигини бермаётган бўлса, иш берувчининг ташаббусига кўра, меҳнат шартномасини тугатишга МК 100-моддаси 2-қисмида кўрсатилган асослар бўлгандагина йўл қўйилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Огоҳлантириш муддати тугагач, киритилган янги шартларда ишлашни давом эттиришдан бош тортган ходим билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш МК 89-моддасининг 4-қисми асосида амалга оширилади. Бундай асосларга кўра, меҳнат шартномасининг бекор қилиниши янги меҳнат шартларининг жорий этилиши муносабати билан эмас, балки ходимнинг бундай шартларда ишлашни давом эттиришдан бош тортиши сабаб бўлишлигига судларнинг эътибори қаратилсин. Шуни ҳисобга олган ҳолда, МК 89-моддасининг 4-қисмига биноан меҳнат шартномаси бекор қилинганининг қонунийлигини текширишда судлар ходимнинг янги иш шартларида ишлашдан ҳақиқатдан бош тортганлигини аниқлашлари лозим.
Агар меҳнат низосини ҳал қилишда, ходимнинг янги иш шартларида ишлашга рози бўлсада, у билан меҳнат муносабатлари МК 89-моддасининг 4-қисмига асосан бекор қилингани аниқланса, бундай асослар бўйича меҳнат шартномасининг бекор қилиниши қонунсиз деб топилади.
Агар суд муҳокамаси давомида ходим янги меҳнат шартларида ишлашдан бош тортгани, лекин меҳнат шартномаси у билан МК 89-моддасининг 4-қисмига кўра огоҳлантириш муддати тугагунга қадар унинг розилигисиз бекор қилингани ёки умуман меҳнат шартлари ўзгариши ҳақида дастлабки огоҳлантиришсиз бекор қилингани аниқланса, суд иш берувчи томонидан юқоридаги асос бўйича меҳнат шартномасини бекор қилишнинг бошқа қонуний шартларига тўла амал қилинганлигини аниқлаб, меҳнат шартномасини бекор қилиш кунини огоҳлантириш муддатининг тегишли тугаш кунига ўтказиш ва шу вақт учун ходимга иш ҳақи ундириш масаласини ҳал қилади.
14. Судлар тарафлар келишувига кўра (МК 97-моддаси 1-банди) меҳнат шартномаларининг барча турларини ва уларнинг ҳар қандай вақтда бекор қилиниши мумкинлигини эътиборга олишлари керак.
Меҳнат шартномасини МК 97-моддасининг 1-бандига биноан бекор қилиш билан боғлиқ низоларни кўришда ходим билан иш берувчи ўртасида ҳақиқатдан меҳнат муносабатларини бекор қилишга келишув бўлган-бўлмаганини аниқламоқ зарур. Ушбу асосга кўра, тарафлар белгилаган муддатда шартнома бекор қилинади.
МК 97-моддаси 1-банди бўйича меҳнат шартномасини тугатиш ҳақидаги келишувни бекор қилишга, шу асосга кўра меҳнат муносабатларини тугатиш санасини ўзгартиришга ходим ва иш берувчининг келишуви бўйича йўл қўйилади.
15. Ходим ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги низоларни кўришда судлар, ходим ўз ташаббуси билан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳамда муддатли меҳнат шартномасини тугашидан икки ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириб (МК 99-моддаси), бекор қилишга ҳақли эканлигини эътиборга олишлари лозим.
Агар ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризада у томонидан ишни давом эттиришнинг имконияти йўқлиги асослантирилган (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайланиб қўйиладиган лавозимга сайланиши ва ҳ.к.) бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак. МК 99-моддасининг 5-қисмида ишни давом эттира олмаслик ҳолатларининг тахминий рўйхати кўрсатилганлиги муносабати билан, суд низони кўришда бошқа ҳолатлар (тиббий хулосага кўра соғлиғининг аҳволи муайян ишни бажаришга тўсқинлик қилиши, биринчи гуруҳ ногирони бўлган оила аъзосига қарашлиги ва б.)ни эътиборга олиши мумкин.
МК 100-моддасининг 2-қисмида белгиланган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қонунийлиги шартлари ва тартибига риоя этилганми;
ходим иш берувчи томонидан тегишли асосга кўра меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи бўлганлиги тўғрисида огоҳлантирилган (хабардор этилган)ми, бундай огоҳлантириш ёки хабар беришни талаб қилмайдиган МК 100-моддаси 2-қисмининг 5-банди бундан мустаснодир;
меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини ходимнинг вақтинча ишга қобилиятсиз ва таътил вақтида бўлган вақтларда бекор қилишга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги МК 100-моддасининг 3-қисми талаблари инобатга олинганми, корхонани бутунлай тугатиш ҳоллари бундан мустаснодир;
алоҳида тоифадаги ходимлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилишда қонунларда белгиланган қўшимча кафолатлар, жумладан, ҳомиладор ва уч ёшгача боласи бор аёллар билан иш берувчининг ташаббусига биноан меҳнат шартномасининг бекор қилинишига йўл қўйилмаслиги, корхонанинг бутунлай тугатилиши ҳолларида меҳнат шартномасини бошқа ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилиш (МК 237-моддаси 1-қисми) бундан мустаснодир; ўн саккизга тўлмаган шахслар билан фақат маҳаллий меҳнат органлари розилиги бўлганда меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинлиги (МК 246-моддаси); касаба уюшмасига ёки бошқа вакиллик органига сайланган ва ишлаб чиқариш ишидан озод этилмаган ҳамда шу органларга сайланган ходимлар сайлангандаги ваколатлари тугагач, икки йил давомида маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмай туриб улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўймаслиги ва бошқалар ҳисобга олинганми;
жамоа келишувида, шунингдек жамоа шартномасида ёки корхонанинг локал норматив ҳужжатларида белгиланган кафолатларга риоя этилганми; жумладан, иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигисиз, агарда бундай розилик жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида кўзда тутилган бўлса, бекор қилишга йўл қўйилмаслиги (МК 101-моддаси), агар қонун бўйича ходимлар ишда қолдиришга тенг ҳуқуқли бўлсалар (МК 103-моддаси 3-қисми), ишда қолдиришга афзаллик ҳуқуқларини аниқлаш жамоа шартномасида назарда тутилган ҳолатларнинг ҳисобга олиниши ва бошқалар.
17. Судларнинг эътибори иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимнинг огоҳлантирилгани (хабардор қилгани)ни, МКнинг 102-моддасида белгиланган огоҳлантиришнинг муддатлари ва тартибига риоя этилган-этилмагани масаласини аниқлашга қаратилсин. Бунда иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт:
ходимлар сони (штати), иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (МК 100-моддасининг 2-қисми 1-банди), шунингдек корхона эгасининг ўзгариши муносабати билан (МК 100-моддасининг 2-қисми 6-банди) корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда камида икки ой олдин;
ходимнинг бажараётган ишига нолойиқлиги оқибатида (МК 100-моддасининг 2-қисми 2-банди) меҳнат шартномасини бекор қилишда камида икки ҳафта олдин. Агар ходимнинг бажараётган ишига нолойиқлигига унинг соғлиғи сабаб бўлиб, тиббий хулосага кўра бу мазкур ишни бажаришга тўсқинлик қилса, меҳнат шартномаси ходим огоҳлантирилмасдан бекор қилинади, лекин огоҳлантириш эвазига унга албатта икки ҳафталик пул компенсацияси тўланади.
МК 102-моддасининг 6-қисми корхонанинг тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномасининг бекор этилишидан ташқари ҳолларда ходимнинг фақат меҳнатга қобилиятсизлик вақти, шунингдек давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажаришга кетган муддатлари ходимни огоҳлантириш муддатига кирмаслигини кўзда тутгани сабабли ходимнинг ишда бўлмаган бошқа барча муддатлар (иш ҳақи тўланадиган ва иш ҳақи сақланмайдиган таътилларда бўлиши, отгулда юриши ва ҳ.к.) меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича огоҳлантириш муддатига киради.
18. МК 100-моддаси 2-қисмининг 1, 2-бандларига биноан, ходим билан иш берувчининг келишувига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимни огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида огоҳлантириш ўрнига ходимга пул компенсацияси тўланганлик меҳнат шартномасини бекор қилишда ходимга бериладиган бошқа хил тўловларни (фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлаш, дам олиш нафақаси, МКнинг 67-моддасига биноан ишга жойлашиш муддатида ўртача иш ҳақи сақлаш ва б.) беришдан иш берувчини озод қилмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Ходим билан меҳнат шартномаси МК 100-моддаси 2-қисмининг 1, 2-бандлари бўйича огоҳлантириш муддати тугамай, ходимнинг розилигисиз бекор қилинган ҳолларда, суд:
19. Корхонанинг эгаси алмашиши муносабати билан корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим ўртасида меҳнат шартномасини бекор қилишда (МК 100-моддаси 2-қисмининг 6-банди) огоҳлантириш муддатини унга мувофиқ келадиган пул компенсациясига алмаштириш масаласи корхонанинг янги эгаси хоҳишига қараб ҳал қилинади. Шунга мувофиқ меҳнат шартномаси бундай асосларга кўра огоҳлантириш муддати тугамасдан бекор қилинса ва Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандида кўрсатилган ходимга пул компенсацияси тўланмаган бўлса, у огоҳлантириш муддатига мос келадиган пул компенсацияси тўлашни талаб қилишга ҳақли. Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандида кўрсатилган ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини кўчириш ҳақидаги талаби қаноатлантирилмасдан қолдирилади.
20. Иш берувчи ходимнинг айбли ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиши ҳақида уни камида уч кун олдин хабардор қилишга мажбур (МК 100-моддаси 2-қисмининг 3, 4-бандлари). Бунда, қонун МК 100-моддаси 2-қисмининг 1, 2 ва 6-бандлари асосида меҳнат муносабатларини бекор қилишдан фарқли ўлароқ ходим билан меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисми 3 ёки 4-бандлари бўйича бекор қилишда ходимни албатта ёзма шаклда хабардор қилишни кўзда тутмайди. Шунга кўра, бундай асослар бўйича ходим билан меҳнат муносабатларини бекор қилишда ходим ёзма ёки оғзаки хабардор қилиниши мумкин.
Меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисмининг 3 ёки 4-бандлари асосида бекор қилиш интизомий чора бўлиб, ходимни хабардор қилиш ва у билан меҳнат муносабатларининг бундай асосларда бекор қилинишига фақат интизомий чораларни қўллаш учун белгиланган муддатлардагина йўл қўйилади.
Судлар шуни ҳисобга олишлари лозимки, иш берувчи ўз хоҳишига қараб, меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисмининг 3 ёки 4-бандлари бўйича бекор қилиш ҳақидаги хабарни унга мувофиқ келадиган пул компенсацияси тўлашга алмаштиришга ҳақли. Шунга кўра, агар ишни кўриш жараёнида МК 100-моддаси 2-қисмининг 3 ёки 4-бандлари бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимни ишга тиклашга асослар мавжуд эмаслиги аниқланса, аммо иш берувчи ходимга у билан меҳнат шартномасини бекор қилиниши ҳақида хабар бермаган ёки унга мос келадиган пул компенсацияси тўламаган бўлса, суд иш берувчига ходим учун тўланиши лозим бўлган компенсацияни тўлаш мажбуриятини юклайди.
21. Тушунтирилсинки, МКнинг 101-моддасига кўра, жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди. Бироқ, корхона тугатилиши муносабати билан ёки МК 100-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган асослардан бирига кўра, жумладан корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг розилигини олиш талаб этилмаслиги эътиборда тутилиши лозим.
Агар ходимларнинг корхонадаги манфаатларини касаба уюшмаси қўмитаси эмас, балки бошқа вакиллик органи ҳимоя қилаётган бўлса, бу органларнинг сайланиш тартиби, уларнинг ваколатлари муддати ва миқдор таркибини меҳнат жамоасининг йиғилиши (конференцияси) белгилайди (МК 24-моддаси 1-қисми).
22. Ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, унинг меҳнат таътилида бўлиши ва барча бошқа ҳолатлар 1 ойлик муддатнинг узилишига сабаб бўлмайди, иш берувчи бу муддат ичида касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг, зарур ҳолларда эса маҳаллий меҳнат органининг (МКнинг 25, 246-моддалари), ҳокимиятнинг тегишли вакиллик органининг («Ўзбекистон Республикасида депутатлар мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддаси) розилигини олиб, ходим билан бўлган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир.
Бунда шуни назарда тутиш лозимки, МК 100-моддаси 2-қисмининг 3 ва 4-бандлари бўйича меҳнат муносабатларининг бекор қилинишига интизомий жазолар қўллаш (МК 182-моддаси) учун белгиланган муддатлар ўтгач, йўл қўйилмайди.
23. Меҳнат шартномаси ходимлар сони (штати), ишнинг хусусияти ўзгариши ёки корхонанинг тугатилиши (МК 100-моддаси 2-қисмининг 1-банди) муносабати билан бекор қилинган шахсларнинг ишга тиклаш ҳақидаги даъволарини ҳал қилишда судлар:
Меҳнат шартномасини ходимлар сони (штати), иш хусусияти ўзгариши, корхонанинг тугатилиши асосида меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ўртасида ходимларга ўрнатилган кафолатлар ҳар хиллиги сабабли (меҳнат шартномасининг ходимлар сони ёки иш хусусияти ўзгариши асосида бекор қилинишида ходимлар учун кафолатларнинг турли даражаси белгилангани касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи розилигини олишнинг зарурлиги, агар бундай розилик олиниши жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида кўзда тутилган бўлса; ушбу асосларга кўра меҳнат шартномасини бекор қилаётган ишда қолдиришда афзаллик ҳуқуқи тўғрисидаги МКнинг 103-моддаси талабларини ҳисобга олишнинг мажбурийлиги, ходимнинг вақтинчалик меҳнатга қобилиятсиз ёки меҳнат таътилида бўлган вақтида корхонанинг тугатилиши сабабли меҳнат муносабатларининг бекор қилиниши мумкинлиги ва б.) судлар иш берувчининг корхонани тугатилганлиги хусусидаги важларини текширмоғи лозим. Агар корхонанинг алоҳида бўлмаган тармоғининг (хизматлар, бўлимлар, участкалар, цехлар ва б.) фаолияти тугатилаётганда корхона ўз фаолиятини тўлиқ давом эттираётган бўлса, кўрсатилган тармоқда ишловчи ходим билан меҳнат шартномасининг бекор қилинишига фақат ходимлар сони (штати) ёки иш хусусияти ўзгариши асослари бўйича йўл қўйилиши мумкинлигини назарда тутиш лозим.
24. Шуни назарда тутиш лозимки, МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди бўйича меҳнат шартномасининг бекор қилиниши, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришларнинг ишлар ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қайд этилган ушбу сабаблар мавжуд бўлгандагина суд ҳақиқатда ходимлар сони (штати) ёки ишлар ҳажмининг ўзгариши содир бўлган деб топади. Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, агар фақат технологиядаги, меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги ўзгаришлар, иш ҳажмининг қисқариши, объектив сабабларга кўра ходим томонидан меҳнат шартномасида белгиланган аввалги ишни бажаришни давом эттиришга тўсқинлик қилсагина, бундай асосларда меҳнат шартномасининг бекор қилиниши асосли деб топилиши мумкин. Агар ушбу ўзгаришлар ходимлар сони (штати) ёки бажариладиган иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келмасада, меҳнат шартларининг (иш тартиби, меҳнатга ҳақ тўлаш системаси, меҳнат таътилининг муддати, лавозимнинг номланиши ва б.) ўзгаришига олиб келса, иш берувчи МКнинг 89-моддасига биноан тегишли тартибда ходимнинг розилигисиз қонунларда белгиланган барча кафолатларни берган ҳолда меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли. Ходим янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришдан бош тортган ҳолларда у билан меҳнат шартномаси МКнинг 89-моддасининг 4-қисми бўйича бекор қилиниши мумкин.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Меҳнат шартномасининг МК 100-моддаси 2-қисми 1-банди бўйича бекор қилинишига меҳнат шартномасида белгиланган ишларни бажаришни давом эттиришга имкон бермасликка олиб келган технология, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар ёки иш хусусияти ўзгаришининг ҳақиқий сабаби бўлганини аниқлаб, суд бундай ўзгаришларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ишлаб чиқаришга оид масалага баҳо беришга ҳақли эмас.
25. МКнинг 103-моддаси ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгариши сабабли меҳнат шартномасининг бекор қилинишида ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ берувчи ҳолатларни мустаҳкамлашдан ташқари, бу ҳолатларни ҳисобга олиш лозим бўлган бирин-кетинликни ўрнатишга ҳам судларнинг эътибори қаратилсин.
Иккинчи навбатда, агар ходимларнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлса, МК 103-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган ҳолатлар ҳисобга олиниши лозим. Бунда ушбу ҳолатларнинг МКнинг 103-моддасида қай тартибда кўрсатилишининг аҳамияти йўқ. Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда иккинчи навбатда ҳисобга олинадиган, кўп сонли ҳолатлар бўйича афзалликка эга бўлган ходим ишда қолдирилиши керак.
Учинчи навбатда, агар ходимларнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлсаю, бир-бирларига нисбатан МК 103-моддасининг 2-қисмида белгиланган ишда қолдиришда афзаллик ҳуқуқига эга бўлмасалар, ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ тўғрисидаги масаласини ҳал этишда жамоа шартномасида кўрсатилган ҳолатлар ҳисобга олинади.
Ходим билан меҳнат муносабатларининг ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгариши сабабли бекор қилиниши ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқи тўғрисидаги МКнинг 103-моддаси талабларига хилоф равишда амалга оширилганлиги аниқланса, суд меҳнат шартномасининг бундай асослар билан бекор қилинишини ғайриқонуний деб топиб, ходимнинг аввалги ишига тиклаш ҳақидаги талабини қаноатлантиради.
27. Меҳнат шартномаси корхонанинг тугатилиши сабабли МК 100-моддаси 2-қисмининг 1-банди бўйича бекор қилинган шахсларни ишга тиклаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда корхона мулкдорининг алмашиши ёки унинг қайта ташкил этилиши (қўшилиши, бўлиниши, янгидан ташкил топиши, ажралиб чиқиши, бирлашиши) корхонанинг тугатилиши деб қаралмаслигини ва меҳнат муносабатларини бекор қилишни келтириб чиқармаслигини судлар назарда тутмоқлари зарур.
Корхона мулкдори ўзгарганда, шунингдек у қайта ташкил қилинганда ходимнинг розилигига кўра меҳнат муносабатлари давом эттирилаверади. Янги мулкдор фақат корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисмининг 6-бандига кўра бекор қилишга ҳақли. Иш берувчининг ташаббусига кўра корхонанинг қолган ходимлари билан меҳнат шартномаси фақат МК 100-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган бошқа асослар бўйича бекор қилинишига йўл қўйилади.
28. МК 100-моддаси 2-қисмининг 2-банди бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларни ишга тиклаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда судлар қуйидагиларни назарда тутишлари лозим:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
агар ходим унга топширилган ишни уддаласа, тиббий хулосага кўра соғлиғининг ёмонлашуви, шунингдек ногиронлик берилиши, меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисмининг 2-банди бўйича бекор қилиш учун етарли сабаб бўлиб ҳисобланмайди.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, суд текшируви давомида ФПК 8-боби (71 — 104-моддалари) кўрсатилган ҳар қандай далилларни, гувоҳлар кўрсатмалари, шунингдек мутахассис ва экспертлар хулосаларини тақдим қилишга йўл қўйилади.
(28-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
29. Меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисмининг 3 ва 4-бандлари бўйича бекор қилиш интизомий жазо чораси эканлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўлган меҳнат вазифаларини бузганлик айнан нимадан иборатлигини ва у МК 100-моддаси 2-қисмининг 3 ёки 4-бандлари бўйича меҳнат шартномаларини бекор қилиш учун асос бўла олиши мумкин ёки мумкин эмаслиги;
Суд ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланишини, жумладан МК 100-моддаси 2-қисмининг 3 ёки 4-бандлари бўйича меҳнат шартномасининг бекор қилинишини нафақат иш берувчи томонидан интизомий жазо чораси қўллаш муддати ва тартибларига риоя қилинмаган ҳолларда, балки ножўя хатти-ҳаракат ҳақиқатдан ҳам содир этилган, аммо меҳнат шартномасини бекор қилиш содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг оғирлик даражаси, хатти-ҳаракат содир этилган ҳолатлар, ходимнинг олдинги хулқ-атвори ва унинг ишга бўлган муносабати ҳисобга олинмаган ҳолда (МК 184-моддаси 2-қисми) бекор қилинган деган хулосага келган тақдирда ҳам ғайриқонуний деб топишга ҳақли.
Интизомий жазолар ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар, МКнинг 82, 182-моддалари) томонидан қўллаш ҳуқуқи берилганини инобатга олиб, низони тўғри ҳал этиш учун ходимга нисбатан жазо чораси ваколатли шахс (орган) томонидан қўлланилганлигини аниқлаш лозимдир.
32. Ходимга нисбатан қўлланилган интизомий жазоларнинг, жумладан МК 100-моддаси 2-қисмининг 3 ёки 4-бандларига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлиги масаласини муҳокама қилишда судлар иш берувчи томонидан интизомий жазо қўллаш учун белгиланган муддатларга амал қилинганини аниқлайдилар.
қонун талабига кўра (МКнинг 182-моддаси 5-қисми), интизомий жазо қўллаш учун белгиланган бир ойлик муддатга фақат ходим касал бўлган ёки унинг меҳнат таътилида бўлган даврлари кирмайди. Ходимнинг бошқа сабабларга кўра ишда бўлмагани, жумладан ўз дам олиш кунлари (отгули)дан унинг давом этишидан қатъи назар фойдалангани (масалан: вахта методи бўйича ишни ташкил қилганда) кўрсатилган муддатнинг ўтиш ҳисобини тўхтатмайди;
33. МК 100-моддаси 2-қисмининг 3-бандига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлиги масаласини ҳал этишда судларнинг эътибори ходим томонидан меҳнат вазифалари ҳақиқатдан ҳам мунтазам равишда бузилганлик ҳолатини аниқлашга қаратилсин.
Суд МК 100-моддаси 2-қисмининг 3-бандига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда фақат интизомий жазо чораларини қўллашнинг белгиланган муддатлари ва тартибига амал қилинганини аниқлаш билан чегараланиб қолмай, балки интизомий жазо чораларини қўллашда ҳам белгиланган муддат ва тартибларга риоя қилинган-қилинмагани, ходимнинг моддий жавобгарликка тортилиши ёки унга нисбатан бошқа таъсир чоралари (мукофотдан, узоқ хизмат йилларига тўланадиган устама ҳақлардан маҳрум этиш ва б.) қўлланиши асосли бўлган-бўлмаганини ҳам текшириб чиқиши керак.
Агар суд муҳокамаси давомида ходимга нисбатан илгари қўлланилган жазо бир йиллик муддат ўтмасдан олдин қонунда белгиланган тартибда (МКнинг 183-моддаси 2-қисми) олиб ташлангани аниқланса, МК 100-моддаси 2-қисмининг 3-бандига асосан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ғайриқонуний деб топилади.
Ножўя хатти-ҳаракати учун интизомий жазога ёки моддий жавобгарликка тортилганига ёхуд бошқа таъсир чоралари қўлланилганига қарамай, ходим томонидан ўзига юклатилган меҳнат вазифаларини бузиш давом эттирилаверса, ходимга нисбатан янги интизомий жазо қўлланишига, шунингдек меҳнат шартномаси МК 100-моддаси 2-қисмининг 3-бандига кўра бекор қилинишига ҳам йўл қўйилади.
34. МК 100-моддаси 2-қисмининг 4-бандига кўра, ходим ўз вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун меҳнат шартномасининг бекор қилинишига фақатгина бу ножўя хатти- ҳаракатлар:
МК 100-моддаси 2-қисмининг 4-бандига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлиги ҳақидаги низоларни кўришда:
корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидалари қонунда белгиланган тартибда (МКнинг 174-моддаси) тасдиқланган-тасдиқланмаганлигини;
Агар корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари бўлмаса ёки бу қоидаларни қонунда белгиланган тасдиқлаш тартиби (МКнинг 174-моддаси) бузилган бўлса ёхуд ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш деб ҳисобланиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлар рўйхати ички меҳнат тартиб қоидаларида аниқ санаб ўтилмаган бўлса, МК 100-моддаси 2-қисмининг 4-бандига кўра ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинишига йўл қўйилмайди.
Бинобарин, МК 100-моддаси 2-қисмининг 4-бандига кўра, тижорат сирини ошкор қилиш муносабати билан меҳнат шартномаси фақат тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар мансаб вазифасига асосан ишониб топширилган ходим билан ва фақатгина ушбу маълумотларнинг ошкор бўлишида айнан шу ходимнинг ҳақиқатда айбдорлигини тасдиқловчи ишонарли далиллар мавжуд бўлса бекор этилиши мумкин.
36. Агар корхонанинг ички меҳнат тартиб-қоидаларидаги ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган ножўя хатти-ҳаракатлар рўйхатида прогул учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин деб кўрсатилган бўлса, МК 100-моддаси 2-қисмининг 4-бандига кўра бу хатти-ҳаракат учун меҳнат шартномасининг бекор қилинишига кўрсатилган қоидаларда ходимнинг иш жойида узрсиз сабабларга кўра қанча вақт бўлмаганлиги (тўла иш куни, уч соатдан ортиқ ва шу каби) прогул деб топилиши белгилаб қўйилган тақдирда йўл қўйилади.
Ходимнинг иш вақтида корхона ҳудудидан ёки унга берилган вазифани бажариши лозим бўлган объект ҳудудидан ташқарида бўлиши иш жойида бўлмаслик деб тушунилади. Шунга кўра, ишда ҳар қандай бўлмаслик эмас, балки фақатгина узрсиз сабаблар билан иш жойида бўлмаслик прогул деб ҳисобланиши мумкинлигини инобатга олиб, судлар ходимнинг иш жойида бўлмаганлигининг ҳақиқий сабабларини аниқлашлари лозим. Ишда узрли сабабларга кўра бўлмаган деб топса, МК 100-моддаси 2-қисмининг 4-бандига кўра меҳнат шартномасининг бекор қилинишини ғайриқонуний деб топади ва ходимнинг ишга тиклаш ҳақидаги талабини қаноатлантиради.
МК 100-моддаси 2-қисмининг 4-банди бўйича ходим иш жойида ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланган муддатда иш вақтида узрсиз сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда ҳам прогулга йўл қўйганлиги сабабли меҳнат шартномасининг бекор қилинишига олиб келади.
37. Агар узрсиз сабабларга кўра ишга чиқмаётган (прогулга йўл қўйган) ходим меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисмининг 4-банди бўйича бекор қилиш ҳақида буйруқ чиқарилаётган куни ҳам ишламаётган бўлса, у билан меҳнат муносабатлари ишга чиқмай қўйган биринчи кунидан бекор қилинади.
МК 100-моддаси 2-қисмининг 4-бандига асосан узрсиз сабабларга кўра чиқмаганлиги (прогул) сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимни ишга тиклаш ва ноилождан прогулга йўл қўйган даври учун иш ҳақи ундириш ҳақидаги низони ҳал қилиш жараёнида ходим ҳақиқатдан ҳам узрсиз сабаблар бўйича ишда бўлмагани, лекин иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби бузилгани маълум бўлса, келтирилган талабларни қаноатлантиришда, суд ишга тикланган ходим фойдасига ўртача иш ҳақини ишга чиқмаган биринчи кунидан бошлаб эмас, балки меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ чиққан кундан бошлаб ундириши лозим бўлади, чунки ходим учун прогул шу кундан эътиборан ноиложликдан йўл қўйилган деб ҳисобланади.
38. Корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларида ишга алкоголдан, наркотик ёхуд токсинли моддалардан маст ҳолда келиши ёки иш жойида шу ҳолатда бўлгани учун МК 100-моддаси 2-қисмининг 4-бандига асосан меҳнат шартномасини бекор қилиш назарда тутилган тақдирда, бу асос кўрсатилган ҳолатда фақат корхона ҳудудида пайдо бўлган ходимга нисбатан эмас, балки ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши лозим бўлган бошқа жойларда қайд этилган ҳолатда юрган ходимга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин. Бунда ходим ишдан четлатилган ёки четлатилмаганлиги аҳамиятга эга эмас.
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
39. Ўриндошлик асосида ишлайдиганлар билан меҳнат шартномаси умумий асослардан ташқари МК 100-моддаси 2-қисмининг 5-бандига биноан ҳам бекор қилиниши мумкин.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Ўриндошлик асосида ишлайдиган ходим билан меҳнат шартномаси МК 100-моддаси 2-қисмининг 5-бандига кўра бошқа ўриндош бўлмаган ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан бекор қилинишига фақат ўриндош ўрнида ишлаш учун қабул қилинаётган ходим учун бу иш асосий иш бўлган ҳолдагина йўл қўйилишини судлар назарда тутишлари керак.
Ўриндош билан меҳнат шартномаси юқорида кўрсатилган асосга кўра бекор қилингач, унинг ўрнига бошқа ўриндош ишга қабул қилинган ҳолда ёхуд бу ходимнинг эгаллаб келган лавозими (бажараётган иши) бўш қолиб кетса (вакант), МК 100-моддаси 2-қисмининг 5-бандига биноан меҳнат муносабатларининг бекор қилиниши ғайриқонуний деб топилиши лозим.
ўриндошлик асосида ишловчи ходим корхонага ўриндошлик бўйича ишлашни чеклаш киритилгунга қадар ишга қабул қилинганми. Агар ўриндошлик асосида ишловчи, корхонага бундай чеклаш киритилгандан сўнг ишга қабул қилинган бўлса, у билан меҳнат шартномаси МК 106-моддасининг 4-бандига кўра белгиланган тегишли тартибларга риоя қилинган ҳолда мазкур асослар бўйича бекор қилиниши мумкин.
Қайд этилган шартларга риоя этилмаслик ўриндошлик асосида ишловчи шахс билан меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисмининг 5-бандига асосан бекор қилинишини ғайриқонуний деб топишга асос бўлиши мумкин.
40. Корхона мулкдорининг алмашуви сабабли МК 100-моддаси 2-қисмининг 6-бандига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш фақат корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходимга нисбатан амалга оширилиши мумкин. Бошқа барча ходимлар билан мулкдор алмашган тақдирда ҳам уларнинг розилигига кўра меҳнат муносабатлари давом эттирилаверади (МК 98-моддаси 1-қисми). Шунга кўра, корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаганда, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходимдан ташқари ҳар қандай ходим билан Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандига кўра меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ноқонуний деб топилади.
Корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан меҳнат шартномаси МК 100-моддаси 2-қисмининг 6-бандига кўра бекор қилиниши билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда ҳақиқатда корхона эгаси алмашган-алмашмаганини аниқлаши зарур. Жумладан, давлат корхонасининг бўйсуниш тизими ўзгаришини мулкдор алмашуви деб қараб бўлмайди.
Иш берувчи ташаббусига кўра, корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан, шунингдек МК 100-моддаси 2-қисмининг 6-бандига биноан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши олдиндан касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органининг розилигисиз амалга оширилади.
401. Ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда, иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 7-бандига мувофиқ бекор қилинишига йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига биноан, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
(401-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарорига асосан киритилган)
41. МК 106-моддасининг 2-банди бўйича меҳнат шартномасини бекор қилишликка, қонунларга асосан шу ишни илгари бажариб келган ходимни ишга тиклашга иш берувчининг мажбурияти ҳисобланган ҳолларда йўл қўйилади. Бундай ҳолларга қуйидагилар киради:
ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган ходим захирага бўшатилган ёки истеъфога чиққанлиги сабабли, агар хизматга чақирилиб, ишга қайтиб келиши кунигача уч ой ўтмаган бўлса (МК 68-моддаси 3-қисми), аввалги ишига қайтиб келиши;
ноқонуний судланиши сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимнинг ишга тиклаш ҳақидаги талабларининг қаноатлантирилиши (МК 271-моддаси 3-қисми);
Меҳнат кодексининг 106-моддаси 2-банди бўйича меҳнат шартномасининг бекор қилинишини тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга тегишли деб ҳисоблаши сабабли, шундай асосларга кўра меҳнат шартномасини бекор қилишлик МК 106-моддасида кўрсатилган асослар бўйича ҳам касаба уюшмаси ёки бошқа вакиллик органининг розилигисиз амалга оширилади.
42. Меҳнат шартномаси МК 100-моддаси 2-қисмининг 1, 2 ва 6-бандлари, шунингдек 106-моддасининг 2-банди асосида бекор қилинаётганда иш берувчи ходимни шу корхонанинг ўзида ишга жойлаштириш чораларини кўришга мажбур.
Ходим билан меҳнат муносабатлари МК 100-моддаси 2-қисмининг 1 ва 6-бандлари, 100-моддаси 2-қисмининг 2-бандига асосан соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши сабабли ва МК 106-моддаси 2-банди бўйича бекор қилинган тақдирда, унга мутахассислиги ва малакасига мос иш, бундай иш бўлмаса, унга корхонада мавжуд бошқа иш таклиф этилмоғи лозим. Бунда меҳнат шартномаси соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши туфайли (МК 100-моддаси 2-қисмининг 2-банди) бекор қилинганда, ходимга тиббий хулосага асосан у бажара оладиган иш таклиф этилади.
Агар ходим малакаси етарли бўлмаганлиги учун бажараётган ишига нолойиқ деб топилганлиги сабабли МК 100-моддаси 2-қисмининг 2-бандига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинаётган бўлса, унга мутахассислиги бўйича камроқ малакали иш таклиф этилиши, у ҳам мавжуд бўлмаса, корхонада мавжуд бўлган камроқ малакали бошқа иш таклиф этилади.
Меҳнат шартномаси МК 100-моддаси 2-қисмининг 1 (корхона тугатилган ҳолатлардан ташқари), 2 ва 6-бандлари асосида бекор қилинишида иш берувчи ушбу асосларга кўра меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантиришнинг бутун муддати давомида ходимни ишга жойлаштириш чораларини кўриши шарт (МК 102-моддаси).
43. Меҳнат шартномасининг МК 106-моддасининг 4-бандига асосан бекор қилинишига ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги ҳолларида йўл қўйилиши мумкин.
бир давлат корхонасида ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларни, башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бундай хизматчиларни ишга қабул қилиш (МК 79-модда). Қариндошларнинг биргаликда хизмат қилишларини тақиқлаш ҳақидаги қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарорига 3-сонли иловада белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, 1997 йил, 3-сон, 11-модда);
Меҳнат муносабатларининг қайд этилган асосларга кўра бекор қилиниши билан боғлиқ низоларни кўраётиб судлар ишга қабул қилишда қандай аниқ бузилишга йўл қўйилганини ва бу меҳнат шартномасини бекор этишга асос бўла олиши мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқламоғи зарур. Меҳнат шартномасининг МК 106-моддасининг 4-банди бўйича бекор этилишига, агар ишга қабул қилинишдаги бузилишни тузатиш мумкин бўлмаса ва бу ишни давом эттиришга тўсқинлик қилган ҳолдагина йўл қўйилиши мумкинлигини ёдда тутмоқ зарур бўлади.
44. Судларнинг эътибори меҳнат шартномасининг МК 106-моддасининг 6-бандига кўра бекор қилинишига, тегишли қонун ҳужжати меҳнат муносабатларининг МК 106-моддасининг 1-5 бандларида санаб ўтилмаган меҳнат шартномаси қатнашчилари ихтиёрига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар бўйича бекор қилиниши мумкинлигини кўзда тутгандагина йўл қўйилишига қаратилсин. Бундай ҳолатларга, хусусан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар бажараётган ишни давом эттириш улар соғлиғига зиён қиладиган ёки уларга бошқача тарзда зарар етказадиган бўлса, бундай шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси ота-онаси, васийлар (ҳомийлар) ва ваколатли органлар (меҳнатни муҳофаза қилиш устидан назорат қилувчи органлар, вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар) талабларига кўра бекор қилиниши (МК 247-модда), муқобил хизмат ўтаётганлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш муқобил хизмат органлари талабига кўра бекор қилиниши киради.
45. Меҳнат шартномаси МК 97-моддасининг 5-банди асосида бекор қилинган шахсларни ишга тиклаш ҳақидаги низоларни кўришда судлар умумий қоидаларга кўра ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида меҳнат шартномаларининг қонунда белгиланмаган қўшимча асослари қайд этилиши мумкин эмаслигини назарда тутишлари керак. Агар бундай шарт меҳнат шартномасига киритилган бўлса, у МКнинг 5-моддасига биноан ҳақиқий эмас деб топилади, ходим билан меҳнат шартномасини МКнинг 97-моддаси 5-банди бўйича бекор қилиш ғайриқонунийдир.
Қонун меҳнат шартномаларида алоҳида тоифадаги ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асосларини кўзда тутган ҳоллардагина МК 97-моддасининг 5-бандига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилади.
Меҳнат шартномасининг МК 97-моддасининг 5-банди асосида бекор қилинишининг қонунийлигини текширишда судлар қуйидагиларни эътиборга олишлари керак:
шартномада кўрсатилган алоҳида турдаги ходимлар билан бўлган меҳнат шартномасининг қўшимча асослар бўйича бекор қилиниш шартлари МК 97-моддасининг 5-бандига биноан фақат қонунда белгиланган ҳолда киритилиш мумкинлигини;
Низоларни кўришда меҳнат шартномаси бекор қилинишининг ёки бошқа ишга ўтказишнинг асослилигини исботлаб бериш мажбурияти МКнинг 111-моддасига кўра иш берувчига юклатилишини назарда тутишлари лозим.
Ходимнинг илтимосига кўра суд уни ишга тиклаш ўрнига (мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи, маънавий зарар, меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга кўчириш юзасидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлардан ташқари) уч ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган қўшимча компенсация ундириб бериши мумкин (МК 112-моддаси 2-қисми).
Агарда, МКнинг 81-моддаси 2-қисми талабларига хилоф равишда ходимнинг меҳнат дафтарчасига меҳнат шартномасининг бекор қилиниш асоси (сабаби) кўрсатилган бўлиб, у ходимнинг ишга жойлашишига тўсқинлик қилаётган бўлса, меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилинганда худди мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш сингари ходимни мажбурий прогул вақти учун унга ҳақ тўлаш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришга ҳақли.
МКнинг 110-моддасида белгиланган муддатларда ходимга тегишли иш ҳақи берилганми;
меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланмаган асосий ва қўшимча таътиллари (МК 151-моддаси 1-қисми) учун пуллик компенсация тўланганми;
меҳнат шартномаси бекор қилинганда МКнинг 109-моддасига биноан ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган ишдан бўшатиш нафақаси берилганми;
ходим билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда унга моддий ёрдам бериш учун қўшимча кафолатлар берилганми (МКнинг 67-моддаси).
49. Ходим билан меҳнат шартномаси қонунга хилоф асосларда бекор қилинган ёки бу юзасидан ўрнатилган тартиб бузилишига йўл қўйилган бўлиб, аммо корхонанинг тугатилиши оқибатида ходимни ишга тиклаш имконияти бўлмаган ҳолатда, суд меҳнат шартномасининг бекор қилинишини нотўғри деб топиб, тугатиш комиссияси ёки корхонани тугатиш ҳақида қарор қилган органга, зарур ҳолларда эса ҳуқуқни қабул қилувчига мажбуран бўш юрган вақт (прогул) учун унга бир йилдан кўп бўлмаган муддатга иш ҳақи тўлаш мажбуриятини юклайди. Шу билан бирга суд ходим билан меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисмининг 1-банди бўйича корхонанинг тугатилиши туфайли бекор қилинган деб топади. Бундай ходим меҳнат шартномаси корхонанинг тугатилиши (МКнинг 67-моддаси) муносабати билан бериладиган қўшимча моддий ёрдам бериш кафолатидан фойдаланади.
51. МКнинг 274-моддасига биноан, судлар меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилиш ёки ходимни ғайриқонуний бошқа ишга ўтказишда айбдор бўлган мансабдор шахс зиммасига ана шу ходимга иш ҳақи тўланиши муносабати билан иш берувчига етказилган зарар ўрнини қоплаш мажбуриятини юклайди.
МК 237-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган, яъни иш берувчига аёллар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўймайдиган ҳолатлар маълум бўлганда;
МК 84-моддасининг 3-қисмида кўрсатилган ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати белгиланмаса-да, ходимларнинг қониқарсиз синов натижасига кўра;
МК 100-моддаси 2-қисмининг 4-банди бўйича, корхонада ички меҳнат қоидалари тасдиқланмаган бўлганда, шунингдек ходим қоидаларда белгиланмаган меҳнат мажбуриятларини бир марта бузганлиги учун;
53. МКнинг 274-моддаси бўйича меҳнат шартномасини ғайриқонуний бекор қилиш ёки ноқонуний бошқа ишга ўтказганлик учун моддий жавобгарлик суд томонидан фақат ўзига берилган ваколат доирасида, аммо қонунни очиқ-ойдин бузган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқарган мансабдор шахсга юклатилиши мумкин.
Ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган мансабдор шахс, қонунни очиқ-ойдин бузиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқарган тақдирда, у МК 201-моддасининг 1-қисми доирасида моддий жавобгар бўлади.
Агар ишни кўриш жараёнида мансабдор шахс корхона билан меҳнат муносабатларини бекор қилган тақдирда ҳам у корхонада ишлаган даврида қонунни очиқ-ойдин бузиб, меҳнат шартномасини бекор қилган ёки бошқа ишга ўтказган ҳамда ишга тиклаш ҳақидаги қарорнинг ижросини кечиктирган бўлса, суд МКнинг 274-моддасига биноан бу шахсга моддий жавобгарликни юклаши мумкин, чунки меҳнат шартномасининг бекор қилиниши етказилган зарарни қоплаш мажбуриятидан уни озод этмайди.
(54-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
(54-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
55. Низоларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси амалга киритилган вақтдан, яъни 1996 йил 1 апрель кунидан бошлаб юзага келган низоларни ҳал этишда, ходим билан меҳнат шартномаси қачон (бу санадан олдин ёки кейин) тузилганидан қатъи назар, қўлланилишини судлар эътиборга олишлари зарур.
Шу билан бирга ходимнинг муддатли меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишнинг МК 99-моддасининг 1 ва 5-қисмларида назарда тутилган тартиби ва 104-моддасининг қоидалари Меҳнат кодекси амалга киритилганидан кейин, яъни 1996 йил 1 апрелдан бошлаб тузилган муддатли меҳнат шартномаларига нисбатан қўлланилади (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 21 декабрдаги 162-1-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорининг 4-банди).
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)