1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан манфаатдор хўжалик бирлашмалари ва корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2009 — 2011 йилларда 1-иловага* мувофиқ мақсадли параметрларга эришишни назарда тутган ҳолда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар маъқуллансин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. 2018 йил 1 январгача бўлган даврда 2-иловага* мувофиқ ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга қуйидаги кўринишда солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялари берилсин:
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни барпо этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом ашё ва материаллар харид қилишга, киритилган инвестицияларни қоплаш, жумладан кредитларни тўлашга йўналтирилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонига мувофиқ тузилган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури амалга оширилишининг мониторинги ҳамда назорати бўйича Ишчи гуруҳига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда, ички истеъмол бозорида таркиб топган конъюнктурани ҳисобга олган ҳолда ушбу қарорнинг 2-иловасига киритилган ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг товар гуруҳлари рўйхатига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.