Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.04.2016
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 90-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 й., № 2, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-823-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1999 йил 24 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.