Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.04.2016
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 90-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 й., № 2, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 12-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиш киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.