Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2018
 LexUZ шарҳи
6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган харажатларни божхона қийматига киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар улар:
Ушбу банднинг тўртинчи—олтинчи хатбошида кўрсатилган ҳисоблашларни амалга ошириш мумкин бўлмаган тақдирда божхона қийматини вақтинчалик (шартли) баҳолаш божхона органи ихтиёрида мавжуд бўлган тегишли баҳолаш ахбороти асосида амалга оширилиши мумкин.
10. Декларант томонидан кўрсатилган божхона қийматининг тўғрилигини тасдиқлайдиган маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёхуд декларант томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончли ва/ёки етарли эмас деб ҳисоблашга асос мавжуд бўлганда божхона органи божхона қийматини ушбу Низомнинг 11 ва 12-бандларига мувофиқ белгилайди. Бунда божхона органи декларантнинг ёзма сўрови бўйича уч иш куни мобайнида унга улар бўйича декларант томонидан кўрсатилган божхона қийматининг божхона органи томонидан қабул қилинмаганлиги сабабларининг ёзма равишдаги изоҳини тақдим этиши шарт.
б) сотиб олувчининг барча харажатларини ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган харажатларни божхона қийматига киритиш нуқтаи назаридан ҳисобга олиши;
г) декларант томонидан кўрсатилган божхона қийматига ушбу Низомнинг IV бўлимида белгиланган тартибга мувофиқ тузатишлар киритиши зарур.
уларни тўлдиришнинг тегишли қоидалари (йўриқномалари)да назарда тутилган барча зарур реквизитлар ва маълумотлар мавжуд бўлиши;
г) божхона қиймати божхона органлари томонидан ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ белгиланганда тузатишлар киритилиши мумкин.