Ҳужжат 15.08.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 июлдаги ПҚ-670-сон қарорининг 3-бандида белгиланган ва тижорат банкларига 2012 йил 1 январгача бўлган даврда даромад (фойда) солиғи бўйича солиққа тортиладиган базани тасдиқланган мақсадли дастурларга мувофиқ иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун уч йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлардан олинган даромадлар суммасига тенг миқдорда камайтириш ҳуқуқини беришни назарда тутадиган солиқ имтиёзини қўллаш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сон қарори билан алоҳида солиқ имтиёзи берилган тижорат банкларининг республикамиз корхоналарига уч йилдан ортиқ муддатга инвестиция кредитлари беришдан олинган ва банкларнинг ўз капиталини кўпайтиришга йўналтирилган даромади (фойдаси)га татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.