Ҳужжат 29.12.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Янги таҳрирдаги «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (9 ва 10-моддаларидан ташқари) эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
Янги таҳрирдаги «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1995 йил 29 декабрдаги 250 (1252)-сонида эълон қилинган.
2. Белгилаб қўйилсинки, «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9 ва 10-моддалари лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилган пайтдан, яъни 2005 йилнинг 1 сентябридан эътиборан кучга киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукуматнинг қарорларини «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари, идоралари ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини таъминласин.