1. Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (бундан буён матнда Кодекс деб юритилади) 1999 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари Кодексга мувофиқлаштирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Кодексга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини Кодексга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур Кодексга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4. Иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари 1999 йил 1 апрелдан тўла ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрдаги ЎРҚ-644-сонли Қонунига асосан 2021 йил 29 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.10.2020 й., 03/20/644/1415-сон)
15. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 157-модда).