Олдинги таҳрирга қаранг.
(I бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 30 апрелдаги 599-I-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II, III ва IV бўлимлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси,1997 й., 4-5-сонга илова)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда)
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; № 12, 269-модда):
1) 27-модданинг биринчи қисми «судьяси томонидан» деган сўзлардан кейин «экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётган ҳолларда эса — божхона органлари томонидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 175-модда учинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 245-модданинг биринчи қисми «112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисми)» деган сўзлардан кейин «119-модданинг иккинчи қисми» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4) 262-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5) 294-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги гап билан тўлдирилсин: «Экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулот Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ бўлиб, мусодара чораси қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш божхона органи томонидан алоҳида ҳолларда, агар маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса ёки унинг қаердалигини аниқлашнинг иложи бўлмаса, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилади»;
6) 337-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
7) 339-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: