Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 29 январдаги 368-III-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан янги таҳрири тасдиқланган.
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти қабул қилинсин (илова қилинади).
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 15 мартда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Муваққат регламенти тўғрисида»ги 30–I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, №; 3-4, 101-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасининг
2005 йил 28 июлда қабул қилинган
102–I-сонли Қарорига
ИЛОВА
Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасининг
2005 йил 28 июлда қабул қилинган
102–I-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) мажлисларини ўтказиш, депутатлар бирлашмаларини тузиш, қонунчилик палатаси органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, қонунчилик тартиб-таомилларини амалга ошириш тартибини белгилайди ва Қонунчилик палатасининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ички тартиб-қоидаларига доир бошқа масалаларни тартибга солади.
Депутатнинг ваколатлари қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда муддатидан илгари тугатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси учинчи қисми.
Депутатнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини монеликсиз ва самарали амалга ошириш кафолатлари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонунлар ва ушбу Регламент билан белгиланади.
Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига такрорий сайлов ушбу Регламентнинг 15—20-моддаларига мувофиқ ўтказилади.
14) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу Регламентда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Қонунчилик палатаси Спикерининг бўш лавозимига номзод кўрсатиш ва уни сайлаш ушбу Регламентнинг 15—20-моддаларида белгиланган тартибда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари лавозимларига кўрсатилган номзодлар сайланиш учун талаб қилинадиган овозлар миқдорини ололмасалар, Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг лавозимларига сайлов тартиб-таомили номзодлар кўрсатишдан бошлаб такрорланади. Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари лавозимларига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш мазкур Регламентнинг 26—28-моддалари ва ушбу моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(26—29-моддалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йил 27 июлдаги 570-I-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 7-сон, 328-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йил 27 июлдаги 570-I-сонли қарори билан чиқарилган — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 7-сон, 328-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йил 27 июлдаги 570-I-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 7-сон, 328-модда)
1) Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга доир иш режаси лойиҳасини шакллантиради;
4) агар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасига киритишнинг қонунда ва ушбу Регламентда белгиланган тартиби талабларини бажармаган бўлса, қонун лойиҳасини масъул қўмитанинг хулосасига биноан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади;
7) ушбу Регламентга мувофиқ Қонунчилик палатаси ишини ташкил этишнинг бошқа масалаларини ҳал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(54-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йил 27 июлдаги 570-I-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 7-сон, 328-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(57-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йил 27 июлдаги 570-I-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 7-сон, 328-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(60-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йил 27 июлдаги 570-I-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 7-сон, 328-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(62-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йил 27 июлдаги 570-I-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 7-сон, 328-модда)
Давлат бюджети лойиҳаси, шунингдек ушбу Регламентнинг 156-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолда Давлат бюджетига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи сўзга чиқувчини унга ажратилган вақт давомида сўзлашдан маҳрум этиши мумкин эмас, нутқ мавзусидан четга чиқиш ва ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган талабларни бузиш ҳоллари бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин.
Овоз бериш шакли ва усули тўғрисидаги қарор Қонунчилик палатаси томонидан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади, у ёки бу масала юзасидан овоз бериш шакли ва усули Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳамда қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Қонунчилик палатасининг қарорлари, агар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ва қонунлари лойиҳаларини;
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ҳамда қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини ёки Ўзбекистон Республикаси қонунларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритиш шаклида амалга оширилади.
Қонунлар билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатига киритилган қуйидаги масалалар ҳам қонунлар билан тартибга солинади ва Қонунчилик палатасига қонун лойиҳалари шаклида киритилади:
Қонун лойиҳаси ва ушбу модданинг биринчи ҳамда иккинчи қисмларида назарда тутилган материаллар матнларининг нусхалари магнит нусхада тақдим этилиши керак.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2005 йил 27 июнда 73-I-сон Қарори билан тасдиқланган Қонун лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш бўйича услубий тавсиялар.
Масъул қўмита қонун лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига мувофиқлиги ҳамда қонун лойиҳасини киритишнинг қонунда ва ушбу Регламентда белгиланган тартибига қай даражада риоя этилганлигини аниқлайди.
қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқми ёки номувофиқми? Агар хулосада қонун лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки Ўзбекистон Республикаси қонунларига номувофиқлиги аниқланган бўлса, қонун лойиҳасининг қайси қонун ҳужжатига номувофиқлиги ва бу номувофиқлик нимада акс этиши кўрсатилиши керак;
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ва молиялаш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки конституциявий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун, агар унга депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги овоз берган бўлса, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(136-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2006 йил 19 апрелдаги 265–I-сон Қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 4-сон, 174-модда)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 8 ноябрдаги 152-I-сонли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 3 декабрдаги 112-I-сонли қарорлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг келишув комиссиясини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш Тартиби.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси лойиҳасини ҳамда унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш Қонунчилик палатаси томонидан ушбу параграфда назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда ушбу Регламентнинг 11—14-боблари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, конституциявий қонуннинг, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларнинг лойиҳаларини қабул қилиш учун депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози талаб қилинади.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тегишли таклиф киритилганидан кейин олти ой ичида унинг кенг муҳокамасини инобатга олган ҳолда кўриб чиқиши мумкин.
Агар Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилмаса, уни кўриб чиқиш камида бир йилдан кейин қайта бошланиши мумкин.
Давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқиш Қонунчилик палатаси томонидан ушбу параграфда назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда ушбу Регламент 11—14-бобларининг талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш Қонунчилик палатаси томонидан ушбу параграфда назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда мазкур Регламентнинг 11—14-боблари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўзининг Сенат билан биргаликдаги ваколатларига киритилган қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилади:
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 4, 5, 6, 7 ва 10-бандларида назарда тутилган масалалар олдин Қонунчилик палатасида, кейин Сенатда кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир вақтнинг ўзида Қонунчилик палатасига ва Сенатга киритилган фармонларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар (ушбу модданинг биринчи қисми 3, 8 ва 9-бандлари) Қонунчилик палатаси томонидан ушбу бобда назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади. Қонунчилик палатаси томонидан ушбу масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида назарда тугилган масалалар, қоида тариқасида, Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисларида ушбу Регламентда назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси билан ўзининг мутлақ ваколатларига киритилган қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилади:
Сенат билан биргаликдаги ваколатларига киритилган масала юзасидан Қонунчилик палатасининг қарори, агар ушбу Регламентнинг 17-бобида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида Сенатга юборилади.
Қонунчилик палатаси, агар Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисидаги масала қонунда белгиланган тартибда унинг кўриб чиқиши учун киритилган бўлса, мазкур масалани кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қонунга мувофиқ камида ўн беш нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини ёки унинг ўринбосарини қонунда назарда тутилган асослар бўйича муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши мумкин. Ушбу масала юзасидан қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Сенатга ва Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги масала ушбу Регламентнинг 202—205-моддаларида назарда тутилган муддатларда ва тартибда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади. Мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарор дарҳол Сенатга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига маълумот учун юборилади.
21-боб. Қонунчилик палатаси томонидан назорат қилиш соҳасидаги бошқа ваколатларнинг амалга оширилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
(217-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2009 йил 11 мартдаги 979-I-сонли Қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 3-сон, 68-модда)