Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Ҳужжат 12.08.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Биржа тузиш ва биржа фаолияти билан боғлиқ муносабатлар «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, ушбу Қонун, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида эса Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари билан ҳам тартибга солиб турилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Башарти, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўз олдиларига ушбу Қонуннинг 2-моддасида назарда тутилган фаолият билан шуғулланишни мақсад қилиб қўймаган бўлсалар, биржа бу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга пул қўйишга, уларнинг улуши (пайи)ни, акцияларини сотиб олиш ва муассиси бўлишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонуннинг 6-моддаси 2-бандида санаб ўтилган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек мазкур биржанинг хизматчилари биржа аъзолари бўлиши мумкин эмас.
1. Биржани давлат рўйхатидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўтказади, биржа фаолияти қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш эса «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган қатъий суммаларда давлат пошлинаси ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Биржаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва биржа қатнашчиларига лицензиялар бериш билан шуғулланадиган идоралар 1, 2, 6 (2-банд), 9 (2-банд), 10, 13 (2-банд 4-хатбоши), 15 (2-банд), 19 (3-банд), 29-моддаларда назарда тутилган қоидалар бузилган тақдирда биржа фаолиятини ва лицензияларнинг амал қилишини уч ойгача тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.