Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3239, 04.06.2020 й.) асосан 2020 йил 5 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 майдаги 210-сон «Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти «Баҳолашнинг умумий тушунча ва принциплари» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 14 июндаги 01/19-19-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Мулкни баҳолаш миллий стандартлари (МБМС) Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
Агар бирон-бир баҳолаш объектини баҳолашни мажбурий ўтказиш талаби мавжуд бўлган норматив ҳужжатда ёки баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномада (бундан буён шартнома деб юритилади) қийматнинг аниқ тури аниқланган бўлмаса, мазкур объектнинг бозор қиймати белгиланиши лозим. Мазкур қоида норматив ҳужжатда баҳолаш объекти қийматининг турини аниқловчи, «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ёки баҳолаш стандартларида назарда тутилмаган атамаларда фойдаланилган тақдирда ҳам қўлланиши керак.
Мулк элементлари ва уларга мулкий ҳуқуқларни тақсимлаш (мулкий ҳуқуқларни мақбул тақсимлаш) принципи