Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.11.2015
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 июндаги ЎРҚ-388-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1. «Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан эътиборан амалга киритилсин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси тўғрисида»ги Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1993 йил 20 майдаги 97 (602)-сонида эълон қилинган.
LexUZ шарҳи
Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси юзасидан суғурта пуллари ҳамда суғурта таклифлари миқдорларини белгиловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 июлдаги 379-сон «Умумий фойдаланишдаги бахтсиз ҳодисалардан ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.