Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2005
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси тузилмаси, штатлар жадвали ва бошқарма тўғрисидаги низом 1—3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Лавозими номи | Штат бирлиги | Тариф сеткаси |
Бошқарма бошлиғи | 1 | 19 |
Бошқарма бошлиғи ёрдамчиси | 1 | 16 |
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари— бўлим бошлиғи | 2 | 18 |
Шуъба мудири | 5 | 17 |
Бош мутахассис | 11 | 16 |
Етакчи мутахассис | 9 | 15 |
Котиба—иш юритувчи | 1 | 9 |
Жами: | 30 |
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси (кейинги ўринларда матнда «Бошқарма» деб юритилади) Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.
1. 1-банддаги «32» рақами «30» рақами билан алмаштирилсин.