09.06.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 934
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўриқномаси, 09.06.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 934
Кучга кириш санаси
19.06.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 15.07.2011
 LexUZ шарҳи
1. Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон (1-илова) бериш Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда — РИБ (ТРИБ))лари орқали доимий (вақтинчалик) турар-жойга эга бўлган, талон учун белгиланган тўловни тўлаган, йўл ҳаракати қоидалари бўйича назарий имтиҳон топширган, ўрнатилган тартибда тиббий кўрикдан ўтган шахсларга, уларнинг шахсий паспортлари (ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий билет), транспортни техпаспорти, ишонч қоғози (шахсий транспорт эгалари учун), иш жойидан маълумотнома (юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳайдовчилари учун) имтиҳон варақаси ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини кўриб, уларнинг аризалари асосида берилади.
(1 ва 1.1-бандлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 30 декабрдаги 266-сонли буйруғи (рўйхат рақами 933-2, 934-1, 11.01.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда)
2. Ҳайдовчилик гувоҳномаси талонида МЖтКнинг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган қоидабузарликлардан учтаси бир йил мобайнида қайд этилганда ҳайдовчилик гувоҳномасининг талони туман (шаҳар) ИИБ автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича инспекторива Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими ходимлари томонидан алмаштириб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 30 декабрдаги 266-сонли буйруғи (рўйхат рақами 933-2, 934-1, 11.01.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.2-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 30 декабрдаги 266-сонли буйруғи (рўйхат рақами 933-2, 934-1, 11.01.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ҳайдовчилик гувоҳномасига берилган талон ҳақидаги маълумотлар махсус журналда (2-илова) қайд этилади. Талони алмаштирилаётган шахс мазкур журналга имзо чекканидан сўнг унга янги талон берилади. Журналлар талон берилган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати РИБ (ТРИБ), туман (шаҳар) ИИБ автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаларида 60 йил давомида сақланади.
(7 ва 8-бандлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 30 декабрдаги 266-сонли буйруғи (рўйхат рақами 933-2, 934-1, 11.01.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 30 декабрдаги 266-сонли буйруғи (рўйхат рақами 933-2, 934-1, 11.01.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда)