LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 23 августдаги 356-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1451-1, 23.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 апрелдаги «Аммиакли селитрани ишлаб чиқариш, ташиш ва сотишни назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 204-сонли қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 17-сон, 200-модда) қарор қиламиз:
1. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига аммиакли селитрани етказиб бериш шартномаларини тузиш, сақлаш ва бериш тартиби тўғрисида низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.