09.08.2016 йилдаги 22-1502/267-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судлов ҳайъатининг қарори, 09.08.2016 йилдаги 22-1502/267-сон
Кучга кириш санаси
09.08.2016
Аммо, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг биринчи қисмида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сонли қарори билан тасдиқланган «Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги низомнинг 23-бандида юридик шахс бўлмиш лицензиат қайта тузилган, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шартлиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли қарори 29-бандининг иккинчи хатбошисида таъкидланганидек, давлат божини тўлашдан озод қилинган давлат органи ва бошқа орган томонидан берилган даъвони қаноатлантириш рад этилганда давлат божи ундирилмайди. Шундай экан, бундай вазиятда давлат божи ундирилмаслиги лозим эди.