Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сонли «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрдаги 358-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6 ва 5-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2633, 2014 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 601-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги «шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари» деган сўзлар «тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.