1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида беғараз ёрдам тўғрисида 2014 йил 17 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ҳадли битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.