LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокимининг 2015 йил 11 февралдаги 274-сонли «Олтиариқ туманидаги транспорт воситаларини 2015 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳозирги кунда автотранспорт воситаларидан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги тасарруфидаги ММТПлар, барча фермер хўжаликлари, саноат корхоналари, алоқа, қурилиш, транспорт ташкилотлари, муассаса, халқ таълими ва шахсий транспорт воситаларини техник ҳолатини яхшилаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январь кунги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 54-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Туман Ички Ишлар бўлими ЙХХГ катта инспектори сержант В. Мамажонов, туман Давлат техника назорати инспекцияси бош муҳандис инспектори А. Мусахоновга тумандаги барча фермер хўжаликлари, саноат корхоналари, транспорт, қурилиш ташкилотлари, муассасалар, халқ таълимига қарашли ва шахсий транспорт воситаларини 2014 йил техника кўригидан ўтказиш вазифаси топширилсин.
2. Йиллик техник кўриги ўтказиш гуруҳи комиссия аъзолари 1-иловага* асосан тасдиқлансин, гуруҳ аъзоларининг иш ҳақлари сақланиб қолиниши ташкилот раҳбарларига тавсия этилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, тумандаги фермер хўжалиги, ташкилот, саноат корхоналари, муассаса, ММТП раҳбарлари транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвалда белгиланган муддатга тўлиқ тайёрлаш, ҳамда туман мудофаа ишлари бўлими ҳисобида турувчи техника воситаларини техник кўрикдан ўтказилиши чора-тадбирларини кўриш вазифаси юклатилсин.
5. Туман техник кўрик ўтказиш комиссияси раиси В. Мамажонов, комиссия масъул котиби А. Мусахоновларга фуқароларнинг шахсий транспорт воситаларини яшаш жойларида, МТПлар ва ташкилотларнинг автосаройларида ўтказилишини таъминлаш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин.
6. Туман ҳокимлиги «Давр овози» рўзномаси орқали туманимизда мавжуд техника воситалари техник кўрикдан ўтказилиши ҳақида хабарларни ёритиш топширилсин.
7. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2013 йил 22 февраль кунги 258-сонли қарори бекор қилинсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.б М. Абдулатипов зиммасига юклатилсин.