Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ–2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қарор қилади:
1. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2014 йил 4 мартдаги 4-қ/қ, 5, 5, 21-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 33-ҚҚ-сон, Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 22 октябрдаги 31-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 53ққ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 21 октябрдаги 15-сон, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 19 октябрдаги 5-сон ва Миллий гвардиясининг 2022 йил 24 октябрдаги 5145-сонли қарори (рўйхат рақами 2569-1, 10.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2022 й., 10/22/2569-1/1010-сон)
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларига нисбатан татбиқ этилади.
реабилитация — қонунга хилоф ёки асоссиз равишда жиноий таъқиб қилинган ҳарбий хизматчининг маҳрум этилган ёки чекланган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш ҳамда етказилган зарарни қоплаш;
реабилитация этилган ҳарбий хизматчи — қонунга хилоф равишда ҳукм қилинган, ушлаб турилган, эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланган, ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлиги туфайли вазифасидан четлаштирилган ёхуд тиббий муассасага жойлаштирилганлиги натижасида унга етказилган мулкий зарарнинг ундирилишини ҳамда маънавий зиён оқибатлари бартараф этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда ҳуқуқ ва эркинликлари тикланган ҳарбий хизматчи;
мулкий зиён — ҳарбий хизматчига қарши содир этилган қонунга хилоф ҳаракат (ҳаракатсизлик) оқибатида етказилган моддий зарар;
маънавий зарар — ҳарбий хизматчига қарши содир этилган қонунга хилоф ҳаракат (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоб;
бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлар — ҳарбий хизматчининг ҳарбий ва бошқа унвонлари, давлат мукофотлари ва бошқа ҳуқуқлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ягона миллий тизим — хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларнинг электрон тарзда қабул қилиниши ҳамда тегишли почта алоқаси боғламаси томонидан қоғоз кўринишида чоп этилиб, кўрсатилган манзиллар бўйича почта алоқаси объектлари тармоғи орқали етказиб берилишини, етказилганлигини тасдиқлашни, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишни таъминловчи ахборот тизими.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 33-ҚҚ-сон, Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 22 октябрдаги 31-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 53ққ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 21 октябрдаги 15-сон, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 19 октябрдаги 5-сон ва Миллий гвардиясининг 2022 йил 24 октябрдаги 5145-сонли қарорига (рўйхат рақами 2569-1, 10.11.2022 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2022 й., 10/22/2569-1/1010-сон)
3. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчи хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклашни ҳамда ўзига етказилган мулкий зиённи қоплаш ва маънавий зарар оқибатларини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
4. Оқлов ҳукми, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасида назарда тутилган ҳолатлар ҳарбий хизматчини реабилитация этишга асос бўлади.
5. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тикланиши, унга етказилган мулкий зиён қопланиши ва маънавий зарар оқибатлари бартараф этилиши лозим.
6. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчи вафот этган тақдирда, унинг меросхўрлари ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланиши лозим бўлганлар жумласига кирувчи оила аъзолари ҳарбий хизматчининг ҳуқуқларини тиклаб беришни сўраб тегишли органга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
7. Ваколатли орган мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида тегишли ташкилотлардан мурожаат юзасидан зарур ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ҳамда ўзига етказилган мулкий зиённи қоплаш ва маънавий зарар оқибатларини бартараф этиш бўйича мурожаати, шунингдек унинг меросхўрлари ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланиши лозим бўлганлар жумласига кирувчи оила аъзоларининг ҳарбий хизматчининг ҳуқуқларини тиклаб бериш бўйича мурожаатлари ваколатли органлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши шарт.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий қисм ёки муассасанинг тугатилганлиги ёхуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослар уни олдинги хизмат қилган жойига (лавозимига) тиклаш имкониятини бермаган тақдирда, ҳарбий хизматчи аввалгисига тенг бошқа хизмат жойига (лавозимига) тикланиши лозим.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Олий ҳарбий ва олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасасидан четлаштирилган ҳарбий хизматчи илтимосига кўра ўқишга тикланиши шарт.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 33-ҚҚ-сон, Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 22 октябрдаги 31-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 53ққ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 21 октябрдаги 15-сон, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 19 октябрдаги 5-сон ва Миллий гвардиясининг 2022 йил 24 октябрдаги 5145-сонли қарори (рўйхат рақами 2569-1, 10.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2022 й., 10/22/2569-1/1010-сон)
11. Ваколатли органнинг реабилитация этиш бўйича қарори кучга киргандан сўнг, ҳарбий хизматчи олдинги хизмат қилган жойига (лавозимига) ёхуд шунга тенг бошқа хизмат жойига (лавозимига) тиклаш ваколатига эга бўлган органга ёки судга мурожаат қилади.
12. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг қонунга хилоф равишда эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган, жазо ўтаган, лавозимидан четлаштирилганлиги туфайли хизмат қилмай юрган ва тиббий муассасада сақланган вақти умумий хизмат ва ихтисослик бўйича хизмат даврига охирги лавозимига мутаносиб равишда ҳисоблаб қўшилади.
13. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг мурожаатига ҳамда ваколатли органнинг ҳарбий хизматчини реабилитация этиш тўғрисидаги кучга кирган қарорига асосан, тегишли орган томонидан ҳарбий хизматчини олдинги хизмат жойига (лавозимига) ёхуд шунга тенг бошқа хизмат жойига (лавозимига) тиклаш ҳақида буйруқ чиқарилади. Мазкур буйруқда ҳарбий хизматчини ҳарбий хизматдан бўшатиш (лавозимдан четлаштириш) ҳақидаги буйруқнинг бекор қилинганлиги ҳам кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг, башарти у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлса, пенсия олиш ҳуқуқи тикланиши шарт.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
15. Ваколатли органнинг реабилитация этиш бўйича қарори кучга киргандан сўнг, ҳарбий хизматчи пенсия олиш ҳуқуқини тиклаш юзасидан тегишли ваколатли органга ёки судга мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг пенсия олиш ҳуқуқини тиклаш тегишли ваколатли органнинг ҳарбий хизматчига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пенсия тайинлаш тўғрисидаги буйруғи билан расмийлаштирилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Қонунчилик ҳужжатларига хилоф равишда ҳукм этилганлиги ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилганлиги туфайли уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган реабилитация этилган ҳарбий хизматчига илгари у эгаллаб турган уй-жой қайтариб берилади, башарти уни қайтариб беришнинг имкони бўлмаса, ўша аҳоли пунктининг ўзида аввалгисига тенг қулайликларга эга бўлган уй-жой берилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
18. Ваколатли органнинг реабилитация этиш бўйича қарори кучга киргандан сўнг, ҳарбий хизматчи уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш юзасидан олдинги хизмат қилган жойига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш тегишли ваколатли органнинг ҳарбий хизматчини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уй-жой билан таъминлаш тўғрисидаги қарори билан расмийлаштирилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
20. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг ҳарбий ва бошқа унвонлари тикланади ҳамда давлат мукофотлари қайтарилади.
21. Ваколатли органнинг реабилитация этиш бўйича қарори кучга киргандан сўнг, ҳарбий хизматчи ҳарбий ва бошқа унвонлари тикланиши, давлат мукофотлари қайтарилиши юзасидан судга мурожаат қилиши мумкин.
Қонунга хилоф равишда қабул қилинган ҳукмга асосан ҳарбий унвонидан маҳрум қилинган ҳарбий хизматчини реабилитация қилиш ёки ноқонуний қарорни бекор қилиш ҳақида суднинг қарори кучга киргандан кейин ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвонидан маҳрум қилинган кундаги унвони тикланади.
22. Суднинг реабилитация қилинган ҳарбий хизматчини аввалги ҳарбий унвонига тиклаш учун асос бўлувчи қарорига асосан, тегишли орган томонидан ҳарбий хизматчини аввалги ҳарбий унвонига тиклаш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилади ҳамда тегишли вазирлик ёки идорага юборилади.
Бунда ҳарбий хизматчини аввалги ҳарбий унвонига тиклаш мазкур ҳарбий унвонни бериш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг давлат мукофотларига нисбатан ҳуқуқлари суд қарори асосида тегишли органларнинг илтимосномасига биноан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда тикланиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 33-ҚҚ-сон, Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 22 октябрдаги 31-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 53ққ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 21 октябрдаги 15-сон, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 19 октябрдаги 5-сон ва Миллий гвардиясининг 2022 йил 24 октябрдаги 5145-сонли қарори (рўйхат рақами 2569-1, 10.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2022 й., 10/22/2569-1/1010-сон)
24. Ваколатли органнинг реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг ҳарбий ва бошқа унвонларига ҳамда давлат мукофотларига нисбатан ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги ҳужжатида ҳарбий хизматчини ҳарбий ва бошқа унвонлардан ҳамда давлат мукофотидан маҳрум қилиш ҳақидаги ҳужжатнинг бекор қилинганлиги ҳам кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Ҳарбий ва бошқа унвони ҳамда давлат мукофотларига нисбатан ҳуқуқлари тикланган ҳарбий хизматчи қонунчилик ҳужжатларида ушбу унвон ва давлат мукофотлари учун белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
26. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчига етказилган мулкий зиён қопланади ва маънавий зарар оқибатлари бартараф этилади.
27. Ҳарбий хизматчига етказилган қуйидаги мулкий зиёнлар тегишли вазирлик ёки идоралар томонидан тўла ҳажмда қопланиши зарур:
а) реабилитация этилган ҳарбий хизматчи ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган пул таъминоти ва ҳарбий хизмат билан боғлиқ бошқа даромадлар;
в) пуллар, пул жамғармалари ва уларга тўланадиган фоизлар, давлат заёми облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек суднинг ҳукми, ажримига (қарорига) асосан мусодара қилинган ёхуд давлат фойдасига ўтказилган ашёлар ёхуд бошқа мол-мулкнинг қиймати;
е) юридик ёрдам кўрсатилиши учун ҳарбий хизматчи томонидан адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига тўланган пул, шунингдек унга нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида қилинган бошқа харажатлар.
28. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчи вафот этган тақдирда, мазкур Низомнинг 27-банди «а», «в», «г», «д» ва «е» кичик бандларида назарда тутилган зиённи ундириш ҳуқуқига унинг меросхўрлари, «б» кичик бандида назарда тутилган зиённи ундириш ҳуқуқига эса, боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланиши лозим бўлганлар жумласига кирувчи оила аъзолари эга бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажримда суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса суриштирувчи, терговчи, прокурор реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг ўзига етказилган мулкий зиённи ундириб олиш ҳуқуқини эътироф этишлари лозим. Ҳукм, ажрим ёки қарорнинг нусхаси реабилитация этилган ҳарбий хизматчига топширилади ёки ягона миллий тизимдан фойдаланилган ҳолда почта алоқаси орқали етказиб берилади. Айни вақтда унга ҳукм, ажрим ёки қарор устидан шикоят қилиш тартиби, шунингдек мулкий зиённи қоплаш ва бошқа ҳуқуқларини тиклаб олиш тартиби тушунтирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 33-ҚҚ-сон, Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 22 октябрдаги 31-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 53ққ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 21 октябрдаги 15-сон, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 19 октябрдаги 5-сон ва Миллий гвардиясининг 2022 йил 24 октябрдаги 5145-сонли қарори (рўйхат рақами 2569-1, 10.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2022 й., 10/22/2569-1/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Реабилитация этиш тўғрисида қарор чиқарган суд, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи реабилитация этилган ҳарбий хизматчидан ариза тушган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан мулкий зиён миқдорини аниқлайди, зарурат туғилганда бунинг учун вазирлик ва идораларнинг молия органларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларидан ҳисоб-китоб талаб қилиб олади. Иш апелляция ёки кассация тартибида кўриш чоғида суд томонидан тугатилган бўлса, зиён миқдорини ҳукм чиқарган суд мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида аниқлайди.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 33-ҚҚ-сон, Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 22 октябрдаги 31-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 53ққ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 21 октябрдаги 15-сон, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 19 октябрдаги 5-сон ва Миллий гвардиясининг 2022 йил 24 октябрдаги 5145-сонли қарори (рўйхат рақами 2569-1, 10.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2022 й., 10/22/2569-1/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Мулкий зиённинг миқдори ҳисоблаб чиқарилганидан кейин бу зиённи қоплаш учун пул тўловларини амалга ошириш тўғрисида суд ажрим, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради.
Ажрим ёки қарорнинг нусхаси гербли муҳр билан тасдиқланиб, тўловни амалга ошириши лозим бўлган органларга тақдим этиш учун реабилитация этилган ҳарбий хизматчига, у вафот этган бўлса, ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган шахсларга берилади ёки ягона миллий тизимдан фойдаланилган ҳолда почта алоқаси орқали етказиб берилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 33-ҚҚ-сон, Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 22 октябрдаги 31-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 53ққ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 21 октябрдаги 15-сон, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 19 октябрдаги 5-сон ва Миллий гвардиясининг 2022 йил 24 октябрдаги 5145-сонли қарори (рўйхат рақами 2569-1, 10.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2022 й., 10/22/2569-1/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1021-моддасига мувофиқ, зарар ҳарбий хизматчига уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тарзда қўлланиш, қонунга хилоф тарзда маъмурий жазо қўлланиш ва қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш, шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган бўлса, маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши лозим.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 33-ҚҚ-сон, Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 22 октябрдаги 31-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 53ққ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 21 октябрдаги 15-сон, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 19 октябрдаги 5-сон ва Миллий гвардиясининг 2022 йил 24 октябрдаги 5145-сонли қарори (рўйхат рақами 2569-1, 10.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2022 й., 10/22/2569-1/1010-сон)
33. Маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори реабилитация этилган ҳарбий хизматчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига қараб суд томонидан аниқланади.
Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчи ушлаб турилганлиги, қамалганлиги ёки уй қамоғида турганлиги, лавозимидан четлаштирилганлиги, тиббий муассасага жойлаштирилганлиги ёки ҳукм қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан чиқарилган буйруқ орқали эълон қилинган, радио, телевидение ёки бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган бўлса, реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг, у вафот этган бўлса, қариндошларининг, суд, прокурор, терговчининг ва суриштирувчининг талабига кўра тегишли ваколатли орган ҳамда оммавий ахборот воситалари унинг реабилитация этилганлиги тўғрисида бир ой ичида хабар беришлари шарт.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 33-ҚҚ-сон, Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 22 октябрдаги 31-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 53ққ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 21 октябрдаги 15-сон, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 19 октябрдаги 5-сон ва Миллий гвардиясининг 2022 йил 24 октябрдаги 5145-сонли қарори (рўйхат рақами 2569-1, 10.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2022 й., 10/22/2569-1/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
37. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган.