25.07.2013 йилдаги 207-сон
1. Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизматининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин, психиатрия муассасаларини бошқариш ва уларнинг ўзаро ҳамкорлиги ягона методик вертикалини назарда тутувчи психиатрия хизматининг ушбу тизимини шакллантириш 2017 йилга бориб тугалланади.
*3 ва 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
*5-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Бажарувчилар

Сумма

Молиялаштириш манбалари

Амалга ошириш механизми

Кутилаётган натижа

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Касб фаолиятининг айрим турларини ва руҳий фаолияти бузилиши оқибатида хавфнинг юқори манбаи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун тиббий монеликлар рўйхатини тасдиқлаш.

2013 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги

-

Бажарувчиларнинг маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Касб фаолиятининг айрим турларини ва руҳий фаолият бузилиш оқибатида хавфнинг юқори манбаи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун тиббий монеликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси.

Содир этилиши мумкин бўлган ижтимоий-хавфли хатти-ҳаракатларнинг, шу жумладан ўз жонига қасд қилишларнинг олдини олиш.

2.

Психиатр врачлар ва беморларга уйда хизмат кўрсатувчи ўрта тиббиёт ходимларига узлуксиз иш стажининг давомийлиги учун узлуксиз иш стажининг дастлабки уч йили учун ва кейинги ҳар икки йили учун тариф ставкасининг 10 фоизи миқдорида, устаманинг энг юқори миқдори 30 фоизгача бўлган тариф ставкаларига устамалар белгилаш.

2014 йил январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги

475,3 млн сўм

Бажарувчиларнинг маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Психиатр врачлар ва беморларга уйда психиатрия ёрдами кўрсатишда иштирок этувчи ўрта тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш ва ишга рағбатини ошириш.

3.

Даволаш, профилактика ишлари ва руҳий касалликларни барвақт аниқлашнинг вертикал интеграциялаштирилган тизимлари шакллантирилишини таъминлаган ҳолда психиатрия хизматини самарали бошқариш механизмини назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқиш.

2013 йил IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

Бажарувчиларнинг маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг психиатрия хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги буйруғи.

Психиатрия хизматини бошқаришни такомиллаштириш.

4.

Даволашнинг янги авлод фармакология препаратларини амалиётга жорий этган ҳолда руҳий касалликларга чалинган беморларга ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2013 йил IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

Бажарувчиларнинг маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг психиатрияда диагностика ва даволаш стандартларини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи.

Стационарда даволаш муддатларини мақбуллаштириш, тўлақонли ремиссияларга эришиш, беморлар ҳаёти сифатини яхшилаш.

II. Руҳий касалликларнинг олдини олиш, барвақт ташхис қўйиш ва даволашнинг самаралилиги чора-тадбирларини такомиллаштириш

5.

Руҳий касал ва хулқ-атвори бузилган болаларни барвақт аниқлаш ва даволаш натижаларини яхшилаш, психиатр мутахассисларнинг бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасалари, туғруққа ёрдам бериш, педиатрия, скрининг-марказлар, мактабгача ва умумтаълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмини такомиллаштириш йўли билан «хавф гуруҳи»га кирувчи болаларни профилактик кузатиш ва соғломлаштириш.

2014 йил I чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги

-

Бажарувчиларнинг маблағлари

Илк босқичларда чегарадош асаб-руҳий патологияли болаларни аниқлашга, ташхис қўйишга ва даволашга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар. Хизматларнинг туғруқ комплекслари, неонатологик бўлимлар, болалар даволаш-профилактика бўлимлари ва болалар мактабгача ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш.

Руҳий фаолияти ва хулқ-атвори бузилган болаларни барвақт аниқлаш ва даволашни яхшилаш.

6.

Психиатрия муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш (меҳнат) устахоналарини тиклаш ва уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш.

2014-2015 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

86,4 млн сўм

Бажарувчиларнинг маблағлари

Психиатрия муассасалари учун асбоб-ускуналар сотиб олиш ва уларни тиклаш; маҳсулотларни тайёрлашга буюртмаларни ва уларни сотиш учун имтиёзли шарт-шароитларни шакллантириш.

Руҳий фаолияти бузилишидан азоб чекувчи шахсларга нисбатан жамиятда ҳаётга қайтишга ва уларнинг меҳнатга лаёқати ошишига кўмаклашувчи меҳнат терапияси усулларини қўллаш.

7.

Аҳоли орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини ўрганиш ва уларнинг олдини олиш бўйича вазирликлар ва идораларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги, содир этилган ўз жонига қасд қилиш ва ўз жонига қасд қилишга уринишлар тўғрисидаги ахборотни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва соғлиқни сақлаш органлари ўртасида ўзаро айирбошлаш механизмини ишлаб чиқиш, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг амалий мониторинги олиб борилишини таъминлаш.

2014 йил IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
«Маҳалла» фонди,
Дин ишлари бўйича қўмита

-

Бажарувчиларнинг маблағлари

2015 — 2017 йилларда аҳоли орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини ўрганиш ва уларнинг олдини олиш бўйича идоралараро дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Аҳолининг ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ хулқ-атвори даражасини пасайтириш.

8.

Бошқа стационарларга борган ҳолда ўз жонига қасд қилишга уринган шахсларга кеча-кундуз маслаҳат берилишини таъминлаш.

2014 — 2017 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

815,6 млн сўм

Бажарувчиларнинг маблағлари

Барча психоневрология диспансерлари штатига ўз жонига қасд қилишга уринишларни даволовчи врач лавозимини жорий этиш.

Ўз жонига қасд қилишга уринган шахсларга даволаш-маслаҳат ёрдами бериш ишларини яхшилаш.

9.

Руҳий касалликларнинг тарқалганлиги, дастлабки намоён бўлиши ва уларни даволаш имкониятлари тўғрисида аҳолининг хабардорлиги даражасини ошириш чора-тадбирлари.

2013 — 2017 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Миллий телерадио-компания, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Ички ишлар вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,
«Маҳалла» фонди,
«Камолот» ЁИҲ

37,0 млн сўм

Бажарувчиларнинг маблағлари

Ушбу масалага бағишланган учрашувлар, суҳбатлар, маърузалар, давра суҳбатлари ўтказиш, телекўрсатув ва радио эшиттиришлар уюштириш, мақолалар эълон қилиш. Аҳолининг турли қатламлари учун минтақавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш.

Психиатрия хизмати вазифаларига ва руҳий фаолияти бузилишидан азоб чекувчи шахсларнинг заиф контингенти эҳтиёжларига жамоатчилик эътиборини жалб этиш, руҳий саломатликни муҳофаза қилиш хизматига аҳолининг ишончини ўстириш.

10.

Жамоат ташкилотлари, жамғармалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларини кенг жалб этиш асосида руҳий фаолияти бузилган одамларга уйда ёрдам бериш механизмларини такомиллаштириш.

2013 — 2017 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
«Маҳалла» фонди,
«Камолот» ЁИҲ,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

100,0 млн сўм

Бажарувчиларнинг маблағлари

Маҳаллий ҳамжамиятлар даражасида ҳукуматга қарашли бўлмаган нодавлат ташкилотлари томонидан руҳий касалликларга чалинган беморларга ижтимоий ёрдам беришни кучайтириш.

Руҳий фаолияти бузилишидан азоб чекувчи шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва реабилитация қилиш.

11.

Замонавий усулларни жорий этган, шу жумладан руҳий-ижтимоий реабилитация қилиш чора-тадбирларини кўрган ҳолда руҳий фаолияти бузилишидан азоб чекувчи шахсларнинг ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатлари комплекс профилактикаси усулларини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш.

2014 йил II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги

-

Бажарувчиларнинг маблағлари

Руҳий фаолияти бузилишидан азоб чекувчи шахсларнинг ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатларининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарорини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Руҳий фаолияти бузилишидан азоб чекувчи шахслар томонидан ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатлар профилактикаси бўйича соғлиқни сақлаш ва ички ишлар органлари ишини тартибга солиш.

12.

Озиқ-овқат маҳсулотлари меъёрларига мувофиқ ихтисосли стационарларда руҳий беморларнинг овқатланиши рационини яхшилаш.

2013 — 2015 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

Бюджет маблағлари доирасида

Озиқ-овқат маҳсулотларининг тасдиқланган меъёрларига мувофиқ руҳий беморларнинг овқатланишини бюджетдан молиялаштиришни босқичма-босқич кўпайтириш.

Психиатрия муассасалари мижозларининг овқатланиш рационини яхшилаш. Қўшимча касалликларни камайтириш.

III. Психиатрия хизматининг юқори малакали кадрлар билан таъминланганлигини яхшилаш, психиатрия соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш

13.

Олий ўқув муассасалари кафедралари негизида магистратура ва клиник ординатура орқали психиатрия бўйича бошланғич ихтисослашишдан ўтиш.

2013 — 2017 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

364,7 млн сўм

Бюджет маблағлари доирасида

Тиббиёт олий ўқув муассасалари кафедраларида умумий даволаш тармоғининг камида 70 нафар врачининг магистратура ва клиник ординатурадан ўтишини таъминлаш.

Психиатрия хизмати мутахассислари етишмовчилигини тўлдириш.

14.

Психиатр врачлар малакасини ошириш.

2013 — 2017 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

48,3 млн сўм

Бюджет маблағлари доирасида

Тошкент врачлар малакасини такомиллаштириш институти кафедралари негизида, Андижон ва Самарқанд тиббиёт институтларининг врачлар малакасини такомиллаштириш факультетларида ишлаётган психиатр-врачларнинг ҳар йили камида 20 фоизининг малака ошириш циклларидан ўтишини таъминлаш.

Психиатрия хизматининг малакали мутахассисларини тайёрлаш минтақавий даъволаш-профилактика муассасалари психиатрларининг олий ўқув муассасасида кейин ўқитиш билан қамраб олинишини кўпайтириш.

15.

Тошкент врачлар малакасини такомиллаштириш институтининг психиатрия ва психотерапия кафедралари негизида базавий тиббий маълумотга эга бўлган врачлар учун психиатрия бўйича ихтисослашиш курсларини (даволаш ва педиатрия иши) ташкил этиш.

2013 — 2017 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

12,0 млн сўм

Бюджет маблағлари ва ҳомийлар маблағлари доирасида

Умумий даволаш тармоғининг базавий тиббий маълумотга эга б�лган 20 нафар врачининг психиатрия бўйича ихтисослашишдан ўтиши учун ҳар йили квоталар белгилаш.

Амбулатория-психиатрия хизмати мутахассислари етишмовчилигини тўлдириш.

16.

Профилактика, диагностика ва даволашнинг устувор йўналишлари бўйича психиатрия соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар ўтказиш.

2013 — 2017 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

Грант тадқиқотлари учун бюджет маблағлари

Психиатрия хизматини ривожлантиришнинг устувор вазифаларига мувофиқ илмий тадқиқотлар мавзуларини тасдиқлаш ва уларни амалга ошириш.

Руҳий фаолият бузилишларини даволаш самарадорлигини ошириш.

17.

«Суд-психиатрия экспертиза»си мутахассислиги бўйича экспертларни олий ўқув муассасасидан кейин тайёрлаш ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2014 йил I чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

-

Бажарувчилар маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгаш томонидан қўйиладиган талабларга мувофиқ ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

Юқори малакали давлат суд эксперт-психиатрларини тайёрлаш.

IV. Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

18.

Психиатрия муассасаларини таъмирлаш-реконструкциялаш ишларини амалга ошириш.

2014 — 2017 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
«Давархитектқурилиш» қўмитаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

165 220,0 млн сўм

Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2014 — 2017 йилларда реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг асосий параметрларига мувофиқ мақбуллаштиришни ҳисобга олган ҳолда психиатрия муассасаларининг таъмирлаш-реконструкциялаш ишларини ушбу қарорга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ босқичма-босқич бажариш.

Психиатрия муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш. Руҳий фаолияти бузилган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш.

19.

25 та психиатрия муассасасини замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш).

2014-2015 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3399,9 минг АҚШ долларига тенг бўлган сумма

Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари

Психиатрия муассасаларини уларнинг жиҳозлаш табелига мувофиқ замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан тўлиқ жиҳозлаш.

Психиатрия муассасаларининг даволаш-диагностика ишларини яхшилаш.

V. Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш

20.

Врачлар малакасини ошириш учун хорижий мамлакатларнинг етакчи клиникаларида «психиатрия» ва «психотерапия» ихтисосликлари бўйича қисқа ва узоқ муддатли курсларда ўқитиш.

2013 — 2017 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

80,0 млн сўм

Халқаро молия институтлари ва ҳомийлар маблағлари

Мутахассисларни тузилган шартномалар бўйича етакчи хорижий мамлакатлар клиникалари ва институтларига юбориш.

Психиатрия хизматини ташкил этиш, диагностиканинг янги методларини жорий этиш, руҳий патологияли мижозларни даволаш масалаларида халқаро тажрибани жорий этиш.

21.

Илмий ишланмаларнинг замонавий жаҳон тажрибасини мамлакатимиз амалиётига жорий этиш мақсадида психиатрия бўйича халқаро ташкилотлар ва етакчи илмий марказлар билан шерикликни мустаҳкамлаш.

2013 — 2017 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

Бажарувчилар маблағлари

Халқаро конгресслар, съездлар, семинарлар, «давра суҳбатлари»да қатнашиш.

Руҳий фаолият бузилишларини ташхис қилиш ва даволашнинг замонавий методларини жорий этиш.

22.

Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлардаги руҳий саломатликни муҳофаза қилиш стратегияларини ўрганиш ҳамда уларни республика психиатрия хизмати фаолияти шароитларига мослаштириш.

2013 — 2017 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги

-

Бажарувчилар ва шериклар маблағлари

Олинган натижалар асосида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида, руҳий саломатликни муҳофаза қилиш стратегияси бўйича таклифлар ишлаб чиққан ҳолда аҳолининг руҳий соғлиғини даврий популяция текширувларидан ўтказиш.

Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда республика аҳолисининг руҳий соғлиғини муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш. Руҳий ва хулқий бузилишларнинг тарқалувчанлигини баҳолаш бўйича маълумотнома-таҳлилий материал тайёрлаш.

23.

Баку шаҳрида Европа Минтақавий Бюросининг 61-ҳар йилги сессиясида 2011 йил 12 — 15 сентябрда тасдиқланган Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа декларациясини ҳамда «Интеллектуал имкониятлари чекланган болалар ва ўсмирлар ҳамда улар оилаларининг саломатлиги» Ҳаракатлар режасини амалга ошириш.

2013-2014 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

-

Бажарувчилар ва шериклар маблағлари

Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа декларациясини ҳамда «Интеллектуал имкониятлари чекланган болалар ва ўсмирлар ҳамда улар оилаларининг саломатлиги» Ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича республика ҳаракатлар стратегияси ва режасини ишлаб чиқиш.

Болалар ва ўсмирларнинг руҳий ва соматик саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш.

24.

Ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ташкилотлар иштирокида етакчи психотерапия клиникалари билан шериклик муносабатларини ўрнатиш.

2013 — 2017 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги

40,0 млн сўм

Бажарувчилар ва шериклар маблағлари

Хорижий мамлакатларнинг етакчи психотерапия клиникалари мутахассислари иштирокида психотерапия бўйича илмий конференциялар, тренинглар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Хорижий мамлакатларнинг етакчи психотерапия клиникалари тажрибасини ҳисобга олган ҳолда аҳолига психотерапия ёрдами кўрсатиш сифатини ошириш.