07.12.2012 йилдаги Х-1022/12-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 07.02.2014
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда 1997 йил 29 августдаги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан туман ҳудудидаги жисмоний шахслар тасарруфида бўлган мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари, шунингдек якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллаш ҳамда белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга тушумлар тушишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
4. «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» даврини кенг қамровли ва сифатли ўтказилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига асосан, давлат солиқ инспекцияси томонидан мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ ҳисобга олиш, солиқ ҳисоблаш ҳамда тегишли имтиёзларни тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида:
Туман «Ермулккадастр» хизмати бўлими (Ю. Каримов) 2013 йил 1 февралга қадар 1-иловага мувофиқ туман ҳудудида жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган мол-мулк объектлари, ер майдони миқдори ва уларнинг 1 январь ҳолатига инвентаризация қийматлари тўғрисидаги маълумотларни;
Туман Бош архитектори (Ф. Умаров) 2013 йил 1 февралга қадар 2-иловага мувофиқ 2012 йилда фуқароларга туман ҳудудида (тадбиркорлик, якка тартибда уй-жой қурилиши учун деҳқон хўжалиги ва бошқалар) 1 январь ҳолатига ажратилган ер майдонлари ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотларни;
Пенсия жамғармаси туман бўлими (А. Ражабов) 2013 йил 1 февралга қадар 3-иловага мувофиқ, туманда истиқомат қилувчи, I-II-гуруҳ ногиронлари, пенсионерлар, ёлғиз пенсионерлар ва бошқа нафақа олувчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни;
Туман Мудофаа ишлари бўлими (В. Мамасиддиқов) ) 2013 йил 1 февралга қадар 4-иловага мувофиқ 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар ва бошқа мавжуд маълумотларни;
Туман Санитария эпидемиология - назорати маркази (А. Жовлиев) Ветеринария хизмати (К. Бердиев) 5-иловага мувофиқ белгиланган тартибда санитария рухсатномасини олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни;
Туман «Газтаъминот» идораси (Ш. Холматов) 6-иловага мувофиқ ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан газ истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни;
Туман «Электртармоқлари» корхонаси (К. Рахимов) 7-иловага мувофиқ ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан электр истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни;
Туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (А. Рўзибоев) 8-иловага мувофиқ ҳудуддаги шахсий юк автотранспорт воситалари эгалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни туман Давлат солиқ инспекциясига қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинлари кесимида 2013 йил 1 февралга қадар 1 январь ҳолати бўйича тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
5. Туман Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими (Н. Умарова) 2013 йил 1 февралга қадар 9-иловага мувофиқ туман ҳудудида 2011-2012 йилларда вафот этган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни, туман давлат нотариал идоралари раҳбарлари эса 10-иловага мувофиқ 2012 йил давомида жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк ижара шартномаси тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, шунингдек мерос қилиб олиш ёки ҳадя тарзида фуқароларнинг мулкига ўтаётган мол-мулк қиймати тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиб бориши тавсия этилсин.