03.12.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 616-1
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 03.12.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 616-1
Кучга кириш санаси
13.12.2012
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан киритилган Уй-жой фондидан техник фойдаланишнинг қоида ва меъёрларини (рўйхат рақами 616, 1999 йил 1 февраль) қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан 2010 йил 26 ноябрдаги 1-6-737/8-сон ва 2012 йил 9 апрелдаги 1-6-320/8-сон тақдимномаларнинг талаблари бажарилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Уй-жой фондидан техник фойдаланишнинг қоида ва меъёрлари (рўйхат рақами 616, 1999 йил 1 февраль) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.