03.12.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 389-1
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 03.12.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 389-1
Кучга кириш санаси
13.12.2012
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан киритилган Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона хизматларини кўрсатиш қоидаларини (рўйхат рақами 389, 1998 йил 12 январь) қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан 2002 йил 16 июндаги 20-03-9/20-сон, 2009 йил 4 июндаги 6-03-23/20-сон ва 2012 йил 9 апрелдаги 1-6-320/8-сон тақдимномаларнинг талаблари бажарилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона хизматларини кўрсатиш қоидалари (рўйхат рақами 389, 1998 йил 12 январь) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.