LexUZ шарҳи
Мазкур Битим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 ноябрдаги ПҚ-996-сонли «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қувайт Давлати Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
дўстона муносабатларни ривожлантириш ва икки давлат ўртасида барча соҳаларда ҳамкорлик қилиш мақсадида,
Ўзбекистон Республикаси ва Қувайт Давлати ўртасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш мақсадида Томонлар ҳамкорлик бўйича Қўшма қўмита тузадилар, бундан кейин «Қўмита» деб аталади, Қўмитанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
2. Иқтисодий, савдо, инвестиция, молиявий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда назорат қилиш.
5. Томонлар ўртасида имзоланган ҳамкорлик битимлари ва дастурларининг амалга оширилишини назорат қилиш.
Қўмитага ҳамраислар раҳбарлик қиладилар: Ўзбекистон томонидан — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири ёки Ташқи ишлар вазири ҳамда Қувайт томонидан — Қувайт Давлати Бош вазирининг ўринбосари ёки ташқи ишлар вазири.
Қўмита йиғилишларида иккала Томондан вазирлар ёки юқори мансабдор вакиллар иштирок этишлари ҳамда ушбу йиғилишларда муҳокама этиладиган тегишли ҳамкорлик соҳалари бўйича экспертлар қатнашишлари мумкин.
Қўмита йиғилишлари ҳар икки йилда Томонлар давлатлари пойтахтларида навбатма-навбат билан ўтказилади. Томонлар ҳар бир йиғилишни ўтказиш санаси тўғрисида дипломатик каналлар орқали келишиб оладилар.
1. Қўмита доирасида ишчи гуруҳи ташкил этилади ва ушбу ишчи гуруҳининг вазифаларига қўмита йиғилишлари қарорларини тайёрлаш, мувофиқлаштириш ва уларни ижро этиш киради.
2. Томонларнинг юқори мансабдор вакиллари тайёрлов комиссияси учрашувларида ўз давлатининг делегациясига раҳбарлик қиладилар. Делегациянинг таркибига учрашувларда муҳокама қилинадиган ва кун тартибига киритиладиган тегишли соҳалардаги ташкилотлар вакиллари киритилади.
3. Ишчи гуруҳи таркибига иккала мамлакат савдо-саноат палаталари аъзолари ва шунингдек, зарур ҳолларда хусусий сектор вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
Томонлар икки давлат экспертларидан иборат ижроий комиссияни тузадилар. Мазкур комиссиянинг учрашувлари Қўмита йиғилишлари оралиғида навбатдаги Қўмита йиғилишининг ташкилотчиси ҳисобланган давлатнинг пойтахтида ўтказилади.
Ушбу комиссия Қўмита доирасида эришилган келишувларнинг амалга оширилишини таъминлайди ва Қўмитага қўшма ҳисоботларни тақдим этади.
Томонлардан бирининг сўровига мувофиқ, дипломатик каналлар орқали икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш йўли билан ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади ва улар Битимнинг 7-моддасида белгиланган тартибда кучга киради.
Ушбу Битим Томонлардан бирининг бошқа Томонни ушбу Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларни бажарганлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали сўнгги ёзма хабарномани олган кундан бошлаб кучга киради.
Ушбу Битим Томонлардан бири унинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилмагунча амал қилади.
Тошкент шаҳрида 2008 йил 21 июлда икки асл нусхада ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.