07.08.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2385
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 07.08.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2385
Кучга кириш санаси
17.08.2012
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига асосан буюраман:
1. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат мулкини бошқариш қўмитаси ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига Адлия вазирлиги томонидан киритилган Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани (рўйхат рақами 387, 1998 йил 7 январь) қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги 2009 йил 10 июндаги 6-03-31/21-сон, 2011 йил 29 сентябрдаги 1-6-626/8-сон тақдимномалар ва 2012 йил 28 майдаги 6-16/21-5743/6-сон хатининг талаблари бажарилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 387, 1998 йил 7 январь) ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 387-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 387-1, 1999 йил 29 июнь) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.