20.03.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1390-1
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 20.03.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1390-1
Кучга кириш санаси
30.03.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ–186-сон «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 285-модда), 2006 йил 11 январдаги ПҚ–255-сон «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 2-сон, 8-модда) қарорларига, шунингдек мамлакатимиз енгил автомобилларининг сотилиши бўйича ҳисоб-китоб тизимини кейинчалик такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк Бошқарувининг 2004 йил 12 июлда РА-01-8-31, 95, 2004-49, 256-В-сон қарори (рўйхат рақами 1390, 2004 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 347-модда) билан тасдиқланган Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.