06.03.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1705-2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг қарори, 06.03.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1705-2
Кучга кириш санаси
16.03.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ–1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 561-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академияси қарор қиладилар:
1. 6-банддаги «Қўмитанинг» деган сўз «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 28-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
учинчи хатбошидаги «тугалланадиган йилнинг ўн биринчи» деган сўзлар «ҳисобот йили ўнинчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «йилнинг ўн биринчи» деган сўзлар «йил ўнинчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 38-банддаги «ўн биринчи» деган сўзлар «ўнинчи» деган сўз билан алмаштирилсин.