Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Асака шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида» 2010 йил 19 ноябрдаги 200-II сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Асака шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида»ги 2010 йил 4 декабрдаги 135-II-сонли қарорларининг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Асака шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича Республика комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
икки ой муддатда Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Асака шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин;
икки ҳафта муддатда Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Асака тумани давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари ходимларининг чекланган умумий сонини, тузилмаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондларини аниқлашга доир ташкилий масалаларни ҳал этсин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Асака тумани бюджетининг ва ижтимоий — иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;
Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин.
3. Андижон вилояти Асака тумани ҳокимлиги ходимларининг чекланган умумий сони 21 нафардан иборат бошқарув аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Андижон вилояти Асака шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тугатилиши ва улар сонининг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, зарурият бўлганда уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тадбирлари амалга оширилишини таъминласинлар;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Асака туманини янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Андижон вилояти Асака туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан статистика кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Андижон вилояти Асака туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
7. Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларининг бирлаштирилиши ҳамда Асака шаҳрининг туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан:
Асака шаҳар ва Асака тумани ички ишлар бўлимлари ходимларининг штатдаги сони, Асака тумани ички ишлар бўлимига берилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида;
Асака шаҳар ва Асака туманида фаолият кўрсатаётган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идоралари уларга тартиб рақами берилган ҳолда ҳамда суд ижрочилари Асака шаҳар ва Асака туман бўлимлари ходимларининг штатдаги сони, суд ижрочилари Асака туман бўлимига берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида сақлаб қолинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Асака шаҳар ва Асака тумани прокуратураси, шу жумладан Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бўлимлари ходимларининг штатдаги сонини Андижон вилояти Асака туманининг тегишли бўлинмаларга бериш тавсия этилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.