04.12.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1279-2
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги қарори, 04.12.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1279-2
Кучга кириш санаси
14.12.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 12.05.2014
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 244-сон «Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 382-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 05-20-401, 14 ва 01/23-55-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 1279, 2003 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.