1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 1-сон, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 йил, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 йил, 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 йил, 5-6-сон, 153-модда; 2001 йил, 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165-модда; 2002 йил, 9-сон, 165-модда; 2003 йил, 1-сон, 8-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 йил, 1-2-сон, 18-модда, 9-сон, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, 9-сон, 314-модда, 12-сон, 417, 418-моддалар; 2006 йил, 6-сон, 261-модда, 12-сон, 656-модда; 2007 йил, 4-сон, 158, 166-моддалар, 6-сон, 248-модда, 9-сон, 416, 422-моддалар, 12-сон, 607-модда; 2008 йил, 4-сон, 187, 188, 189-моддалар, 7-сон, 352-модда, 9-сон, 485, 487, 488-моддалар, 12-сон, 640, 641-моддалар; 2009 йил, 1-сон, 1-модда, 4-сон, 128-модда, 9-сон, 329, 334, 335, 337-моддалар, 12-сон, 470-модда) қуйидаги мазмундаги 571-модда билан тўлдирилсин:
Ушбу Кодекс 55-моддаси биринчи қисмининг «а» ва «б» бандларида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлган ва ушбу Кодекс 56-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда жазо муддати ёки миқдори ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг учдан икки қисмидан ошмаслиги керак. Мазкур қоида жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (155-модданинг учинчи қисми) билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларга татбиқ этилмайди».
LexUZ шарҳи