19.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2098
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 19.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2098
Кучга кириш санаси
15.05.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 14.06.2010
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) мувофиқ буюраман:
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) (бундан кейинги ўринларда фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) деб юритилади) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
1. «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг (бундан кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 25-моддасига мувофиқ аҳоли пунктида нотариус мавжуд бўлмаган тақдирда фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахслар амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг махфийлигини бузган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
6. Қонуннинг 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
17. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 342-моддасининг биринчи қисми 1 ва 2-бандларига асосан давлат божи қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида ҳамда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш рад этилганда давлат божи қайтарилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисидаги қоидаларни бузган ҳолда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
31. Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) Қонуннинг 6-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахсларга уларнинг ёзма аризасига мувофиқ ҳамда суд, прокуратура, тергов органларининг қарор ёки ажрим шаклида ёхуд процессуал қонунларда белгиланган бошқа тартибда расмийлаштирилган талабномаларига асосан реестрлардан кўчирмалар (суд, прокуратура, тергов органларига реестрдан кўчирманинг ксеронусхаси) беради.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида жисмоний ва юридик шахслар учун назарда тутилган имтиёзлар фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, ҳужжатлар лойиҳалари тузилганда, ҳужжатларнинг нусхалари берилганда мазкур шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
46. Фуқаролик кодексининг 134-моддасига асосан бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
51. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун ишончномаларни Фуқаролик кодекси 29-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганлардан ташқари, уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин. Ишончномаларни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, Фуқаролик кодекси 27-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилганлардан ташқари, ишончномаларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Ишончномаларни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади.
52. Фуқаролик кодексининг 505-моддасига мувофиқ ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсаси кўрсатилмаган ҳадяни вакил томонидан амалга ошириш ишончномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Агар эр ёки хотин ишончнома тасдиқланаётган вақтда фуқаролар йиғинига келмаган ҳолларда ишончнома матнида Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23 ва 24-моддалари мазмуни тушунтирилганлиги ҳақида ва тасдиқловчи ёзувда эса ишончнома берувчининг никоҳдан ўтганлик ҳолатини кўрсатиб ўтиши лозим.
60. Фуқаролик кодексининг 140-моддасига мувофиқ ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги ҳаракатларни шахсан амалга ошириши шарт. Башарти, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, у ҳаракатларни амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин.
61. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома матнида асосий ишончнома тасдиқланган сана, жой ва реестр рақами, асосий ишончнома олган, берган ва ваколат ишониб топширилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва доимий рўйхатга олинган манзили, асосий ишончнома билан берилган барча ёки айрим ваколатларини (масалан, кўчмас мулкни сотиш, олиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш, ижарага бериш, мулкдан фойдаланиш ва шу кабилар) берилаётганлиги ҳақида аниқ кўрсатилиши керак. Тасдиқловчи ёзувда эса ваколат берилган шахс асосий ишончномага асосан ҳаракат қилаётганлиги кўрсатиб ўтилади. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли)да қолдириладиган асосий ишончномага эса мазкур ишончнома бўйича ваколатлар бошқа шахсга берилганлиги ҳақида ёзиб қўйилади. Асосий ишончноманинг нусхаси фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли)да қолдириладиган ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончномага қўшиб тикиб қўйилади.
Фуқаролик кодексига кўра фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) мол-мулкни ишончли бошқариш муассиси сифатида иштирок этиб, ишончли бошқарувчи билан мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини тузади.