19.09.2008 йилдаги 212-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирлар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритиш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига белгиланган тартибда таклифлар киритсинлар;
2008 — 2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган 1999 — 2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурининг давоми бўлиб Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларга экологик жиҳатдан кўмаклашиш принципларига асосланади ва унинг асосий қоидалари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда ҳисобга олиниши керак.
Табиий тизимларнинг ўзини ўзи тўғрилаш қобилиятини сақлаш ва анторопоген фаолият оқибатлари ўрнини тўлдириш учун етарли бўлган ландшафт ва биологик ранг-барангликни сақлаш ва қайта тиклаш; муҳофаза қилинадиган янги табиий ҳудудларни яратиш ва мавжудларини кенгайтириш; ерларнинг экологик, шу жумладан мелиоратив ҳолатини яхшилаш; экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда, биринчи навбатда, Оролбўйи зонасида экологик тизимларни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш; энергия ишлаб чиқаришни, шу жумладан энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан фойдаланишни экологик жиҳатдан самарали ҳолатда сақлаш; ёқилғининг ва чиқиндиларни қайта ишлашнинг экологик жиҳатдан хавфсиз турларини модернизация қилиш ва ривожлантириш; атроф табиий муҳит мониторинги ва гидрогеологик жараёнларни назорат қилиш тизимларини яратиш, шунингдек тегишли кадастрларни юритган ҳолда жуғрофий-ахборот тизимларини шакллантириш, улар қуйидаги асосий тадбирларни ўз ичига олади:
Т/рТадбирлар мазмуниБажариш муддатлариМасъул бажарувчиларМолиялаштириш манбалариКутилаётган натижалар
I. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш
1.1Ширин шаҳрида оқова сувларни тозалаш иншоотлари қуриш.2009—2011 йиллар Ширин шаҳри ҳокимлиги«Ўзбекэнерго» ДАК, 150 млн. сўм Санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш ва ифлосланган оқова сувлар ташламаларини сув объектларига оқизишни камайтириш.
1.2Навоий шаҳрида 1978 йилда ишга туширилган биокимёвий тозалаш иншоотларини (аэротенк) реконструкция қилиш.2008-2009 йиллар«Навоийазот» ОАЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги«Навоийазот» ОАЖ, 750 млн. сўм Навоий шаҳрида оқова сувларни тўлиқ тозалашни таъминлаш. Биокимёвий тозалаш иншоотлари қувватини 70 минг куб. м/сутка ҳажмида сақлаш, тозалаш қувватини 12—15 фоизга кўпайтириш.
1.3Транспорт воситаларининг ифлослантирувчи моддалар ташламаларини камайтириш — 15 минг автомобиль транспортини газ ёнилғисига ўтказишни ташкил этиш.2008—2012 йилларВазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотларВазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотларИфлослантирувчи моддалар ташламаларини камайтириш.
1.4114 км узунликдаги Тўқимачи-Ангрен участкасида темир йўлларни электрлаштириш.2008—2012 йиллар«Ўзбекистон темир йўллари» ДАК «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, 28,02 млн АҚШ доллари; Германия тараққиёт банки, 31,25 млн АҚШ доллари; Араб иқтисодий тарақ-қиёт Қувайт жам-ғармаси, 20,12 млн АҚШ доллариИфлослантирувчи моддалар ташламаларини камайтириш.
1.5Соф Ривожланиш Механизми лойиҳаси доирасида тўплаш, компремирлаш ва қатламга ҳайдаш усули билан Кўкдумалоқ конида факелларда ёндирилаётган қўшилиб чиқадиган газларни имкони борича энг кўп даражада утилизация қилиш.2008—2012 йиллар«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясиХорижий инвестициялар, 30,9 млн АҚШ доллариҚўшилиб чиқадиган газларни утилизация қилиш, ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланишини камайтириш.
1.6Иссиқлик электрстанцияси чиқиндилари ифлос қилишини камайтириш — Янги Ангрен ИЭСда электр фильтрларни модернизация қилиш (лойиҳани ишлаб чиқиш ва битта блокда жорий этиш).2008—2012 йиллар«Иссиқликэлектр-лойиҳа» ОАЖ, Янги Ангрен ИЭС Халқаро ташкилотлар, 450 минг евроИфлослантирувчи моддалар ташламаларини камайтириш.
1.7Зарарланган участкаларда дезактивация қилиш ва қурилиш ишлари олиб бориш: Тошкент вилоятида (Янгиобод посёлкаси); 2008—2012 йилларТошкент вилояти ҳокимлиги, «ЎзГЕОТЕХЛИТИ» ИТИ Республика бюджети, ҳар йилги Инвестиция дастури доирасидаҲудудни дезактивация қилиш — 63 га, 34,6 минг тонна ифлосланган тупроқни тозалаш, 3,0 км коллектор қуриш, консервация қилиш.
Навоий шаҳридаги 1-гидрометаллургия заводининг чиқиндихонасида 620 га майдонда радиацияга қарши экран қуриш.2008—2012 йилларНавоий кон-металлургия комбинатиНавоий кон-металлургия комбинати, 15,0 млрд сўм Радиоактив чиқиндиларни кўмиш.
1.8Наманган вилоятининг Поп туманидаги собиқ 23-кон ҳудудида экологик вазиятни соғломлаштириш (турар жой ва ижтимоий блокдан ташқари), шу жумладан саноат зонаси, Чоркесар-2 майдончасининг саноат зонасини санитария-ҳимоя, турар жой зонасини дезактивация қилиш.2008—2012 йилларНаманган вилояти ҳокимлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «ЎзГЕОТЕХЛИТИ» ИТИ Республика бюджети, ҳар йилги Инвестиция дастури доирасидаРадиация вазиятини яхшилаш, МЭД гамма нурланишни 60 мкР/соатгача ва ундан ҳам пасайтириш.
1.9Тошкент вилоятининг Пскент тумани ва Олмалиқ шаҳрининг саноат зонаси аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш.2008—2012 йилларТошкент вилояти ҳокимлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлигиОлмалиқ кон-металлургия комбинати, 1,0 млрд сўмАҳолини сифатли ичимлик сув билан таъминлаш.
1.10Наманган шаҳрининг канализация тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш.2009—2012 йилларНаманган вилояти ҳокимлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлигиХХР Ҳукумати кредити, 25,0 млн АҚШ доллариСув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш.
Чирчиқ шаҳрининг канализация тозалаш иншоотларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш.2009—2012 йилларТошкент вилояти ҳокимлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлигиХХР Ҳукумати кредити, 5,2 млн АҚШ доллариСув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш.
1.11Қорақалпоғистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли пунктларида сув қувури тармоқларини ривожлантириш.2009—2011 йилларҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Туямўйин — Нукус» минтақалараро сув тармоқларидан фойдаланиш бошқармасиХХР Ҳукумати кредити, 14,3 млн АҚШ доллариСув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш.
1.12Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида санитария-тозалаш тизимини такомиллаштириш.2008-2009 йилларСамарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлигиХХР Ҳукумати кредити, 2 млн АҚШ доллариСамарқанд ва Бухоро шаҳарларининг санитария ҳолатини яхшилаш.
1.13Самарқанд вилоятининг «Нафис» акциядорлик жамиятида чинни ва гипс чиқиндиларини қайта ишлаш цехи қуриш.2008—2012 йиллар«Нафис» акциядорлик жамияти«Нафис» акциядорлик жамияти, 12 млн. сўм Ташкилотларнинг 500 тонна чиқиндисини утилизация қилиш.
1.14Фекаль-насос станциясини реконструкция қилиш, атмосфера ҳавоси, ёмғир сувлари ифлосланишини назорат қилиш бўйича таҳлилий тадқиқотлар учун кимёвий реактивлар сотиб олиш. 2008—2012 йилл?р«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси, 207,62 млн. сўм Тозалаш иншоотлари самарадорлигини ошириш, тупроқ ва ер ости сувларини муҳофаза қилиш, атмосферада ва ёмғир оқава сувларидаги ифлослантирувчи моддаларни текшириш, чиқиндилардан иккиламчи фойдаланиш.
Ишлатилган ишқорли электролитни тиклаш ва иккиламчи фойдаланиш; Парвозларни техник таъминлаш электр хизматларида ёнғин гидрантлари билан бирга айланма сув қувури қуриш. 30-цехнинг вентиляция тизимларини реконструкция қилиш (қанотларни елимлаш участкаси).2008-2009 йиллар«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси, 54,3 млн. сўм 45 минг. куб. м/г сувни тежаш, зарарли моддаларни атмосферага чиқаришни камайтириш.
1.15Табиий муҳит ва қишлоқ хўжалиги ерларини ифлослантирувчи манбалар мониторингини такомиллаштириш учун энг янги асбоб-ускуналар ва приборларни сотиб олиш ва ўрнатиш.2009-2010 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Тупроқшунослик ва агрокимё давлат илмий-тадқиқот институтиДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси 50 млн. сўм Атроф муҳитнинг ҳолатини таҳлилий назорат қилиш самарадорлиги ва сифатини ошириш.
1.16Қарши шаҳрида дендрология боғи қуриш.2008—2012 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қашқадарё вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитасиДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 15,0 млн. сўмКўкаламзор ҳудудларни кенгайтириш.
1.17Соф Ривожланиш Механизми бўйича лойиҳалар: «Навоийазот» заводида N2O ташламаларини камайтириш (№ 1; № 2; № 3; № 4 лойиҳалар); 2009—2012 йиллар«Навоийазот» ОАЖимзоланган молиявий битимга мувофиқ «Навоийазот» ОАЖ ва Mitsubishi CorporationАзот оксиди ташламаларини ва ташламаларни сертификатланган қисқартириш — 2422,1 (эквивалентда СО2 минг тонна).
«Фарғонаазот» заводида N2O ташламаларини камайтириш; 2009—2012 йиллар«Фарғонаазот» корхонасиимзоланган молиявий битимга мувофиқ «Фарғонаазот» ОАЖ ва Mitsubishi CorporationАзот оксиди ташламаларини ва ташламаларни сертификатланган қисқартириш — 894,94 (эквивалентда СО2 минг тонна).
«Максам — Чирчиқ» заводида N2O ташламаларни қисқартириш.2009—2012 йиллар«Максам — Чирчиқ» корхонасиимзоланган молиявий битимга мувофиқ «Максам — Чирчиқ» ОАЖ ва Mitsubishi Corporation Азот оксиди ташламаларини ва ташламаларни сертификатланган қисқартириш — 1250,9 (эквивалентда СО2 минг тонна).
II. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва хўжалик юритишнинг экологик усулларини жорий этиш
2.1Ўзбекистон Республикасининг биологик рангбарангликни сақлаш бўйича миллий стратегияси ва ишлар режасини амалга ошириш: қўриқланадиган табиий ҳудудлар тармоғини барпо этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш; 2009-2010 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар академиясининг Зоология институтиДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасиҚўриқланадиган табиий ҳудудларни бошқариш тизимини такомиллаштириш.
биологик ресурслардан барқарор фойдаланиш дастурини ишлаб чиқиш;2009-2010 йиллар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар академиясининг Зоология институтиДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 10 млн. сўмБиология ресурсларидан оқилона фойдаланишни ва уларни такрорий кўпайтиришни таъминлаш.
балиқларни ҳимоя қилиш иншоотлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш.2008—2010 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар академиясининг Зоология институти, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 50 млн. сўмРеспублика сув ҳавзаларида балиқ захираларини сақлаш ва кўпайтириш.
2.2Қўриқхоналар ҳудудларини кенгайтириш ва уларни такомиллаштириш: «Жайрон» экомаркази ҳудудини кенгайтириш ва ривожлантириш.2008—2010 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Фанлар академиясининг Зоология институтиДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекциясиМайдонни 24 минг гектарга кенгайтириш. Жайрон популяциясини кўпайтириш.
Ҳисор давлат қўриқхонасини ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш.2010—2012 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар академиясининг Зоология институти Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси (донорлар маблағлари), 20 млн. сўмҚўриқхонанинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондини мақбуллаштириш ва яхшилаш.
2.3«Доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликлар объектларидан фойдаланиш қоидалари тўплами» китобини нашр этиш.2009 йил«Давбионазорат» инспекциясиТабиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 10 млн. сўмЎсимлик дунёсини қўриқлаш соҳасидаги мутахассисларни, шунингдек табиатдан фойдаланувчиларнинг кенг доирасини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлаш.
2.4Биологик рангбарангликни тадқиқ этиш ва баҳолаш: оққуйруқларни сақлаб қолиш ва оққуйруқлар бор бўлган жойларни сақлаб қолиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида оққуйруқларнинг Устюрт популяциясини тадқиқ этиш;2008—2012 йилларҚорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Давбионазорат» инспекцияси, Фанлар академиясининг Зоология институти ва «Ботаника» ИИЧБ, Қорақалпоғистон Республикаси табиий фанлар институтиТабиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 20 млн. сўмОққуйруқларни ва улар бор бўлган муҳитни сақлаб қолишни таъминлаш, қўриқлашга табиатдан фойдаланувчиларни, Устюрт платосида конларни ишга тушираётган нефть-газ компанияларини жалб этиш.
Қорақалпоғистон Республикасида қизилмия хом ашёси (илдизлари) захирасини баҳолаш;2009 йил«Давбионазорат» инспекцияси ва Фанлар академиясининг «Ботаника» ИИЧБТабиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 15 млн. сўмДоривор хом ашё — ?изилмия илдизидан оқилона, тежаб ф?йдаланиш муаммоларини ҳал этиш.
«Сайхун» хўжалиги ҳудудида Сирдарёнинг тўқай комплексини сақлаб қолиш;2008-2009 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар академиясининг Зоология институтиТабиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 15 млн. сўмҚўриқлаш ва тиклаш тадбирларини амалга ошириш йўли билан Сирдарёнинг қуйи қайирида тўқай комплексини сақлаб қолиш.
ерларнинг унумдорлиги ва уни иқтисодий баҳолаш;2008-2009 йиллар«Давбионазорат» инспекцияси, Фанлар академиясининг Зоология институти ва «Ботаника» ИИЧБ, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетиТабиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 15 млн. сўмЕрларнинг унумдорлигини аниқлаш ва иқтисодий баҳолаш ҳисоб-китоби усулларининг ягона мезонларини жорий этиш.
экологик мониторинг элементи сифатида Ўзбекистон Республикасининг муҳим балиқ хўжалиги сув ҳавзаларини паспортлаштириш.2009-2010 йилларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Давбионазорат» инспекцияси, Фанлар академиясининг Зоология ва Сув муаммолари институтлари Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 100 млн. сўм Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун сув ҳавзаларининг экологик ҳолатини баҳолаш ва уларнинг балиқ маҳсулдорлигини ошириш бўйича биологик асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.
2.5Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари суғориладиган ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш.2008—2012 йилларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Осиё тараққиёт банки, 60,2 млн АҚШ доллари; Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси, 15,6 млн АҚШ доллари Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш.
2.6Орол денгизининг қуриб қолган қисмини ўзлаштириш: Амударё дельтасида маҳаллий сув ҳавзаларининг II навбатини барпо этиш; 2008—2012 йилларГлобал экология жамғармаси ва Орол денгизи ҳавзаси дастури лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги, Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг Нукус филиали Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, 10 млрд сўм Биологик рангбарангликни кўпайтириш учун сув тўпланишини тартибга солиш.
тузчангни мустаҳкамловчи маҳаллий ўсимликлар (саксовул, черкез ва бошқалар) экиш. 2008 йилГлобал экология жамғармаси ва Орол денгизи ҳавзаси дастури лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Тупроқшунослик ва агрокимё давлат илмий-тадқиқот институти Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, 52,0 млн. сўм Туз, чанг кўчишини камайтириш, биологик рангбарангликни тиклаш.
2.7Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини олиб бориш:Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Атроф муҳит ифлосланиши бўйича маълумотлар банкини барпо этиш. Қарор қабул қилиш учун таклифлар тайёрлаш.
Чотқол-Қурама минтақаси аҳоли пунктлари ва ишлатилган уран конлари туманларининг радиоэкологик мониторинги;2008—2012 йилларДавлат геология қўмитаси («Уран ва нодирметаллар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси)Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасидаАҳоли пунктларидаги аниқланган радиоактив нормадан четга чиқишлар ва ишлатилган уран конлари туманларидаги радиация-экология вазияти тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини ривожлантириш.
атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар мониторинги;2008—2012 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Саноатконтех-назорат» давлат инспекциясиНазарда тутилган бюджет маблағлари доирасидаАтроф муҳитни ифлослантирувчи манбалар бўйича маълумотларнинг ахборот базасини ривожлантириш ва белгиланган экологик нормативларга риоя қилинишини баҳолаш.
ер ости сувлари давлат мониторинги ва сувнинг ифлосланиш даражасини назорат қилиш. Трансчегаравий ҳудудларда чучук, минерал, термал ва саноат сувларининг ихтисослаштирилган мониторинги тармоғини асослаш;2008—2012 йилларДавлат геология қўмитаси («Гидроингео» институти)Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасидаЕр ости сувлари ресурсларининг ҳолатига ва уларнинг ифлосланишига таъсир кўрсатаётган асосий техноген омиллар бўйича маълумотларнинг ахборот базасини ривожлантириш. Трансчегаравий ҳудудларда кузатувчи мониторинг тармоғини жойлаштириш.
Ўзбекистон Республикасининг тоғли ва тоғ олди туманларида хавфли геологик жараёнлар (кўчки, емирилиш, чўкиш, карст, суффозия) юзасидан давлат мониторинги. 2008—2012 йиллар Давлат геология қўмитаси (Хавфли геологик жараёнлар устидан кузатув олиб бориш давлат хизмати, «Гидроминерал ресурслар геологияси» ИИМ ДК) Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасидаХавфли геологик жараёнларнинг бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатларининг ҳар йилги фаоллашуви ва аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш бўйича маълумотларнинг ахборот базасини ривожлантириш.
2.8Гидрогеологик жараёнларни назорат қилиш тизимларини такомиллаштириш: назоратнинг автоматлаштирилган тизими айрим кузатиш пунктлари учун приборлар сотиб олиш ва улар билан жиҳозлаш; 2008—2012 йилларДавлат геология қўмитаси («Гидроминерал ресурслар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси, «Геолтехтаъминот» давлат корхонаси, «Гидроингео» институти давлат корхонаси)Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасидаЕр ости сувларининг минераллашуви даражаси, ҳарорати ва бошқа параметрлари тўғрисида ишончли ахборот олиш тезкорлигини ошириш.
Қашқадарё, Бухоро, Сирдарё вилоятлари, Тошкент, Нукус ва Бухоро шаҳарлари ҳудудида зилзиладан дарак берувчи сифатида гидрогеодеформация майдонини ўрганиш;2008—2012 йилларДавлат геология қўмитаси («Гидроингео» институти)Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасидаГидрогеодинамик нормадан четга чиқишларни (зилзила даракчиларини) аниқлаш ва бўлиши мумкин бўлган зилзилалар тўғрисида тезкор хабар бериш.
Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари ҳамда Марказий Фарғонанинг суғориладиган ҳудуди гидрогеологик шароитлари ўзгаришини 1:50000 масштабли харитага тушириш;2008—2012 йилларДавлат геология қўмитаси («Гидроминерал ресурслар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси («Геоинформкадастр» давлат унитар корхонаси)Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасидаСуғориладиган ҳудудларнинг гидрогеологик шароитларининг ўзгариши хариталарини яратиш.
ер ости сувлари сифатини ўрганишнинг замонавий лаборатория приборлари ва асбоб-ускуналарини жорий этиш.2008—2012 йиллар Давлат геология қўмитаси («Гидроминерал ресурслар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси), «Гидроингео» институти)Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасидаКимёвий анализлар натижаларининг ишончлилигини ошириш ва ер ости сувларида аниқланадиган ингредиентлар спектрини кенгайтириш.
2.9Чучук ер ости сувлари конларининг шаклланиш ҳудудини, шаҳар агломерацияларини, кон қазиш ташкилотлари фаолияти ҳудудларини минтақавий экологик-геологик ўрганиш ва харитага тушириш, вилоятларнинг ўзлаштирилган ҳудудларини экологик-геологик харитага тушириш ишларини тамомлаш.2008—2012 йилларДавлат геология қўмитаси («Гидроминерал ресурслар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси, «Гидроингео» институти, «Уран ва нодирметаллар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси («Картография» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси) Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида 3,3 млрд сўм, шу жумладан:
— 0,3 млрд сўм;
— 1,3 млрд сўм;
— 1,7 млрд сўм
Ер ости ичимлик сув конларини, қазиб олувчи ва металлургия ташкилотлари фаолият кўрсатадиган ҳудудлар, шаҳар агломерациялари ва саноат зоналари ҳудудларининг экологик-геологик харитасини тузиш.
2.10Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини этилсиз бензин ишлаб чиқаришга ўтказиш ва автомобиль бензинларида қўрғошин қўлланилишини тўлиқ бартараф этиш.2008—2010 йиллар«Ўзбекнефтгаз» МХК«Ўзбекнефтгаз» МХКАвтомобиль бензинларида қўрғошин қўлланилишини тўлиқ бартараф этиш.
2.11Экологик жиҳатдан тоза энергия олиш учун кичик ГЭСлар қуриш.2010—2012 йилларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувэнерго» бирлашмаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси«Ўзсувэнерго» бирлашмаси ва халқаро молиявий жамғармалар, 6 млрд сўм Экологик жиҳатдан тоза энергия ишлаб чиқариш.
2.12Республика ташкилотларида табиий муҳитнинг ифлосланишини камайтириш бўйича янги ва кам чиқиндили ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш: олтин олишнинг биоксид технологиясини жорий этиш мақсадида НКМКнинг 3-гидрометаллургия заводини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш; 2008-2009 йилларНКМКНКМК, 117 млрд сўм Таркибида олтин мавжуд бўлган маргумушсимон рудаларни қайта ишлаш жараёнида маргумушни атмосферага чиқаришга йўл қўймаслик.
ОКМКнинг мис эритиш заводида олтингугурт кислотаси цехининг 1-навбатини қуриш ва 2-навбатини реконструкция қилиш;2010-2011 йиллар«ОКМК» ОАЖ«ОКМК» ОАЖ, 46 млн АҚШ доллари Олтингугурт ангидриди чиқиндиларини атмосферерага чиқаришни 2007 йилга нисбатан 85 фоизга камайтириш.
мис эритиш заводида суюқ ванна печкаси қуриш;2011-2012 йиллар (лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини ишлаб чиқиш — 2011 йил)«ОКМК» ОАЖ«ОКМК» ОАЖ, 22,5 млн АҚШ доллари Олтингугурт ангидриди чиқиндиларини атмосферага чиқаришни 2007 йилга нисбатан 85 фоизга камайтириш.
олтингугурт кислотаси ишлаб чиқариш цехини реконструкция қилиш;2008—2010 йиллар«Аммофос» ОАЖИнвесторнинг инвестиция мажбуриятлари — 6 млн АҚШ доллари; «Аммофос» ОАЖ, 3 млн АҚШ доллари (сўмлардаги эквивалент сумма) Олтингугурт оксидлари чиқиндиларини атмосферага чиқаришни бир йилда 34 тоннага камайтириш.
Аммиак ишлаб чиқарувчи Тозалаш-1, Тозалаш-2 цехлари таркибида мис мавжуд бўлган оқоваларни тўплаш учун 2 та авария сиғимларини монтаж қилиш.2008—2010 йиллар «Максам — Чирчиқ» ОАЖ«Максам — Чирчиқ» ОАЖ, 14,69 млн. сўм. НДФ иншоотида оқова таркибидаги мис ташламасини йилига 9 тоннага камайтириш.
2.13Кон ишлари олиб бориш натижасида бузилган Навоий вилояти бўйича — 1000 га, Бухоро вилояти бўйича — 500 га, Самарқанд вилояти бўйича — 500 га ерларни рекультивация қилиш.2008—2012 йилларНКМК, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Тупроқшунослик ва агрокимё давлат илмий-тадқиқот институти, «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-ишлаб чиқариш институти), Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари НКМК, 10 млрд сўм Ерлардан оқилона фойдаланиш.
2.14«Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш лойиҳаси».2008—2010 йилларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки/ Халқаро тараққиёт уюшмаси, 32,48 млн АҚШ доллари; Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси 8,56 млн АҚШ доллариЕрларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш.
2.15Экологик хавфсиз, атроф муҳитга таъсир қилмайдиган, маиший чиқиндиларни утилизация қилиш, улардан газ синтези олиш ва халқ хўжалигида фойдаланиш технологиясини ҳамда синаш қурилмасини ишлаб чиқиш.2008—2012 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасиДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси Маиший ахлатдан ажраладиган канцероген моддаларнинг фуқаролар соғлиғига салбий таъсирини тугатиш.
III. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва экологик илм-фанни, экологик таълим ва тарбияни ривожлантириш
3.1Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.
3.1.1Қуйидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш: «Фавқулодда экологик вазият ва экологик талофат зоналари тўғрисида»; 2010—2012 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлигиДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, халқаро ташкилотларФавқулодда экологик вазият ва экологик талофат зоналари — ҳудудларнинг ноқулай участкаларини эълон қилиш бўйича, айрим ҳудудларда экологик вазият яхшиланган тақдирда — белгиланган режимни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
«Экология назорати тўғрисида»2010—2012 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасиДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, халқаро ташкилотларЭкологик назоратни амалга ошириш тартибини, назорат фаолиятининг мазмуни ва уни мувофиқлаштириш механизмини белгилаш, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоат экологик назорат хизматл?рининг ваколат чегараларини ва у?арнинг ўз функцияларини амалга ошириш тартибини белгилаш.
3.1.2Экологик сертификатлаштириш тизимида қуйидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш: «Экологик сертификатлаш мажбурий бўлган маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг экологик хавфсизлиги мезонлари»; 2008—2012 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасиДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 5 млн. сўм Экологик сертификатлаш мажбурий бўлган маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг экологик хавфсизлиги мезонларини белгилаш.
«Ўзбекистон Республикаси Давлат экологик сертификатлаштириш тизими. Асосий қоидалар»;2008—2012 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлигиДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 3,5 млн. сўм Ўзбекистон Республикаси Давлат экологик сертификатлаштириш тизими тузилмасини, унинг функциясини ва ишларни ташкил этиш тартибини белгилаш.
«Ўзбекистон Республикаси Давлат экологик сертификатлаштириш тизими. Атамалар ва таърифлар».2008—2012 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлигиДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 3 млн. сўм Халқ хўжалигида, фан ва техникада қўлланиладиган экологик сертификатлаштириш соҳасидаги асосий атамалар ва таърифларни белгилаш.
3.2Минтақада БМТ ЕЭК барқарор ривожланиш учун таълим бўйича БМТ (2005—2014 йиллар) Декадасини амалга ошириш.
3.2.1Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз экологик таълим ва барқарор ривожланиш учун таълим бўйича янги Концепциясини ишлаб чиқиш.2009-2010 йилларХалқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасиХалқ таълими вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 20 млн. сўм Экологик таълим соҳасида замонавий жараёнларни ва глобал ташаббусларни ҳисобга олган ҳолда узлуксиз экологик таълим бўйича янги Концепцияни ишлаб чиқиш.
3.2.2.Ўзбекистон Республикасида узлуксиз экологик таълим ва барқарор ривожланиш учун таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш: «Ўзбекистон Республикаси экологик таълим ва маорифи тизимини ривожлантириш» ахборот-таҳлилий маълумотларни ишлаб чиқиш; мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари учун экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ахборот-таҳлилий маълумотларни, ўқув-методик қўлланмалар туркумини, кўргазма ва дидактик материалларни тайёрлаш ва нашр этиш; болалар ва ёшлар ўртасида экологик тарбия ишларини фаоллаштириш, экология-натуралистик ишлар ва тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш. 2008—2010 йилларХалқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасиХалқ таълими вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, халқаро ва ҳукумат жамғармалари 100 млн. сўм Халқ таълими вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, халқаро ва ҳукумат жамғармалари 100 млн. сўм
3.3Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва саноат зоналарида: Қарши шаҳрида; Термиз шаҳрида экология-гидрогеология, муҳандислик-геология тадқиқотларини амалга ошириш ва 1:25000 масштабли (ер ости ва ер усти сувлари, аэрация зонаси тупроғи) харитасини тузиш. 2008—2012 йилларДавлат геология қўмитаси, («ГИДРОИНГЕО» институти), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасиҲар йили ажратиладиган маблағлар доирасида, 120 млн. сўм; 120 млн. сўм Ҳисоботлар ва геоэкология хариталарини тузиш.
3.4Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ахборот маркази маълумотлар базасини ривожлантириш.2008—2011 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасиДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 6,0 млн. сўм Тармоқни кенгайтириш ва ягона маълумотлар базасини ташкил этиш, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш учун ахборотларни жадал ишлаш.
3.5Экологик муаммолар бўйича Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси дастурларини ишлаб чиқиш ва мавзули кўрсатувлар ташкил этиш, шунингдек видео- ва ҳужжатли фильмлар яратиш ва намойиш қилиш.2008—2012 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасиДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 6,0 млн. сўм Оммавий ахборот воситаларида экологик тарғибот тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш масалаларини жамоатчиликка кенг тушунтириш ва уларни хабардор қилиш.
3.6Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси мутахассисларининг ноҳукумат нодавлат ташкилотлар билан мавзули учрашувларини ҳамда журналистлар учун брифинг ташкил этиш. 2008—2012 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасиДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 10 млн. сўм Ноҳукумат нодавлат ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни, шунингдек ўзаро ишларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш.
3.7Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари нормаларини ўрганиш, қонун бузилишлари юзасидан санкцияларни, ҳуқуқбузарликлар ва бошқалар учун материалларни расмийлаштириш тартибини ўрганиш бўйича машғулотлар ташкил қилиш.2008—2012 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлигиДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 5 млн. сўм, Ички ишлар вазирлиги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш масалалари бўйича масъул бўлган турли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар ходимлари малакасини ошириш тармоқларини ташкил этиш ва ривожлантириш.
3.8Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузурида турли жамоат ташкилотлари вакилларидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммолари бўйича Жамоатчилик кенгаши ташкил этиш.2008—2012 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, турли жамоат ташкилотлариТабиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, турли жамоат ташкилотлари Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммоларини ҳал этишга жамиятнинг турли вакилларини жалб қилиш.
IV. Халқаро ҳамкорлик ва минтақавий экологик хавфсизлик
4.1Глобал экология жамғармаси (ГЭЖ)нинг «Иқлимни ўзгартиришга таъсир ?тувчи ГФУ — оз?н хавфсизлиги моддаларидан фойдаланишнинг яхши методларига қўшимча ўқиш» лойиҳасини бажариш.2008-2009 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотларГЭЖ, 200,0 минг АҚШ доллари Атмосферага чиқиндилар чиқаришни камайтириш.
4.2«Жамоатчиликнинг ахборот олишга, қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этишга ҳуқуқи ва атроф муҳитга тегишли масалалар бўйича ахборот олиш ҳуқуқи тўғрисида» БМТ ЕЭК Орхус Конвенциясини ратификация қилишга материаллар тайёрлаш.2008—2010 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор идораларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасиЭкологик қарорлар қабул қилиш жараёнига жамоатчиликни жалб этиш.
4.3Биологик рангбаранглик Конвенциясига биохавфсизлик бўйича Картахен Протоколини ратификация қилишга материаллар тайёрлаш.2008-2009 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор идораларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасиЗамонавий биотехнологияларни қўллаш натижалари бўлган ва биологик ранг-барангликни сақлаш ва улардан барқарор фойдаланишга ноқулай таъсир кўрсатиш имконини берадиган, тирик, ўзгартирилган организмларни хавфсиз етказиб бериш, ишлов бериш ва улардан фойдаланиш соҳасида зарур даражада муҳофаза қилишни таъминлаш.
4.4Марказий Осиё давлатлари Бош вазирлари Кенгаши қарори билан 1999 йил 17 июнда тасдиқланган Марказий Осиё мамлакатлари трансчегаравий ҳудудларидаги чиқиндихоналар ва тоғ жинслари ағдармалари майдонларини реабилитация қилишни таъминлаш бўйича биргаликдаги ишларни амалга ошириш юзасидан Ҳаракатлар дастурини амалга ошириш: Фойдаланилмасдан ётган Майли-Сой, Сумсар, Шекафтар ва Қадамжой маъданлари чиқиндихоналари ва ағдармаларини вақти-вақти билан текшириб туриш, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси трансчегаравий ҳудудларида Майли-Сой, Сумсар ва Шоҳимардон дарёлари сувларидаги оғир металлар ва радионуклидлар миқдори мониторингини амалга ошириш; 2008—2012 йилларДавлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат геология қўмитаси («Уран ва нодир металлар геологияси» ИИМ ДК, Хавфли геологик жараёнлар устидан кузатув олиб бориш давлат хизмати, «Гидроминерал ресурслари геологияси» ИИМ ДК), ФВВҲар йили ажратиладган бюджет маблағлари доирасидаЎзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг трансчегаравий ҳудудларида экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича қарорлар қабул қилиш учун таклифлар тайёрлаш.
Қирғизистон Республикаси билан биргаликда чегаралараро Норин, Қорадарё, Тентаксой, Сўх, Шоҳимардон, Оқбура, Аравансой, Майли-Сой дарёларидаги сув тошқини ва сел оқимлари билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ишларни (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан ушбу ишларни амалга оширишга рухсат олгандан кейин) амалга ошириш.2008—2012 йиллар «Ўзгидромет», Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, ФВВҲар йили ажратиладган бюджет маблағлари доирасидаЎзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси трансчегаравий ҳудудларида сув тошқини ва сел оқимлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар ҳолатларида экологик хавфсизликни таъминлаш ва унинг оқибатларини енгиллаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш учун таклифлар тайёрлаш.