28.05.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1816
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг қарори, 28.05.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1816
Кучга кириш санаси
07.06.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 10.09.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 144-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 144-модда) мувофиқ захираларни шакллантириш учун зарур бўлган ва давлат даромадига ўтказиладиган озиқ-овқат товарларини сотиш механизмини белгилайди.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар ойда, мазкур Низомнинг иловасида келтирилган рўйхатдан келиб чиқиб, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий бошқармаларига юбориладиган озиқ-овқат товарлари номенклатурасини тасдиқлайди.