07.12.2007 йилдаги ЎРҚ-119-сон
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 27-модданинг иккинчи қисмидаги «етти ҳисса» деган сўзлар «саккиз ҳисса» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 31-модданинг бешинчи қисмидаги «етти ҳиссасидан» деган сўзлар «саккиз ҳиссасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 LexUZ шарҳи