1-модда. «Содиқ хизматлари учун» медали таъсис этилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги 176-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 266-модда; 1996 йил, № 5-6, 63-модда, № 9, 120-модда; 1998 йил, № 9, 163-модда; 2000 йил, № 7-8, 202-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 12-моддаси «Жасорат» медали» деган сўзлардан кейин «Содиқ хизматлари учун» медали» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
LexUZ шарҳи
1. «Содиқ хизматлари учун» медали билан юксак касбий маҳоратини, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига садоқатини намоён этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатнинг мудофаа қобилияти ҳамда миллий хавфсизлигини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар шайлигини ошириш ва Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ишидаги катта хизматлари учун мукофотланадилар.
«Содиқ хизматлари учун» медали билан айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
2. «Содиқ хизматлари учун» медали билан Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофотлайди. Мукофотлаш тўғрисидаги фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Содиқ хизматлари учун» медалини ҳамда мукофотлаш ҳақидаги тегишли ҳужжатни тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида топшириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бошқа бунга ваколатли шахслар томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги 120-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланган шахслар қонунчиликда белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7. «Содиқ хизматлари учун» медали билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда, медаль, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.
«Содиқ хизматлари учун» медали 0,25 микрон қалинликда олтин қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира кўринишидадир.
Медалнинг олд томонида доирада ёқут рангли эмаль билан қопланган саккиз қиррали юлдуз фонида ҳарбий хизматчининг тасвири (Ватан қаҳрамони — ҳимоячисининг тимсоли) жойлашган. Медалнинг юқори қисмида айлана бўйлаб акс эттирилган лентага «SODIQ ХIZMATLARI UCHUN» сўзлари ёзилган. Медалнинг пастки қисмида саккиз қиррали юлдуз ва айлана бўйлаб яшил рангли эмаль билан қопланган дафна барглари тасвирланган.
Медалнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган, пастки қисмида медалнинг рақами ёзилган.
Медаль эни 24 миллиметрли зангори шойи лента сирилган беш қиррали қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади, лентанинг ўртасида эни 7 миллиметрли оқ йўл бўлиб, у эни 1 миллиметрли қизил йўллар билан ҳошияланган.