LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 22 сентябрдаги 59 ва 97-сонли «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1870, 18.11.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 мартдаги ПҚ–24-сонли «Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш мақсад ва вазифаларини амалга ошириш дастури тўғрисида»ги, 2006 йил 31 майдаги ПҚ–360-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси томонидан ўтказиладиган биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низом илова* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси ва ЎзРТХАБ ОАЖнинг 2004 йил 6 майдаги 32, 01/24-30, 61, 4-1-167, 42-01/245-сонли «Кимошди савдоларида пахта шроти (кунжара)ни ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (2004 йил 7 июнь, рўйхат рақами 1368 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 271-модда).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан сўнг ўн кун ичида кучга киради.