LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 4 августдаги ЎРҚ-787-сонли «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунига асосан 2022 йил 5 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ушбу Қонуннинг мақсади солиқ маслаҳати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг солиқ маслаҳати тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ маслаҳати солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг юридик ва жисмоний шахсларга (бундан буён матнда мижозга (ишонч билдирувчига) деб юритилади) шартнома асосида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш борасидаги фаолиятидир.
ўз ваколатларини амалга ошириш доирасида давлат солиқ хизмати органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат органлари томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликни тушунтириш;
(3-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
аудиторлик ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг солиқ солиш бўйича консалтинг ҳамда бошқа хизматлари.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 4 январдаги ЎРҚ-316-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 2-модда)
мижозга (ишонч билдирувчига) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш масалалари бўйича маслаҳат беришни;
(5-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 4 январдаги ЎРҚ-316-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 2-модда)
(5-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 4 январдаги ЎРҚ-316-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 2-модда)
солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларни аниқлашни ҳамда уларнинг ҳисобини юритишни;
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 4 январдаги ЎРҚ-316-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 2-модда)
судда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда солиқ солиш масалалари бўйича мижоз (ишонч билдирувчи) номидан ва унинг топшириғига биноан вакиллик қилишни ўз ичига олади.
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг мавжудлиги солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузишнинг мажбурий шартидир.
(6-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 4 январдаги ЎРҚ-316-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 2-модда)
Солиқ маслаҳатига доир фаолият солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ва мижоз (ишонч билдирувчи) ўртасида тузилган солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
(61-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти мижоз (ишонч билдирувчи) билан унинг яшаш жойи ва жойлашган еридан (почта манзилидан) қатъи назар, солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузишга ҳақли.
Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг муҳим шартлари қуйидагилардан иборат:
солиқ маслаҳати бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўланадиган ҳақнинг миқдори, шартлари ва муддатлари;
солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;
шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун, шунингдек учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги.
Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага қонунчиликка мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
(61-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ маслаҳати соҳасидаги ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сонли «Солиқ маслаҳати соҳасининг ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги солиқ маслаҳати соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.
солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шу жумладан миллий стандартларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
(7-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 4 январдаги ЎРҚ-316-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 2-модда)
солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини (бундан буён матнда малака сертификати деб юритилади) беради, унинг амал қилишини тугатади ва уни бекор қилади;
(7-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ваколатли давлат органи ҳузурида ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи солиқ маслаҳати бўйича кенгаш тузилади. Солиқ маслаҳати бўйича кенгаш таркибига давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, солиқ маслаҳати соҳасидаги мутахассислар кириши мумкин.
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти акциядорлик жамиятидан ташқари, исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ушбу Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган солиқ маслаҳати бўйича хизматлар билан бир қаторда:
бухгалтерия ҳисоби, менежмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари бўйича консалтинг хизматлари ҳам кўрсатиши мумкин.
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом».
мижоздан (ишонч билдирувчидан) солиқ маслаҳатини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва бошқа маълумотларни олиш;
солиқ маслаҳати бериш жараёнида юзага келган масалалар бўйича мижоздан (ишонч билдирувчидан) оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар олиш;
солиқ маслаҳатини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот, маълумотномалар, ҳужжатлар ва бошқа материалларни қонунчиликда белгиланган тартибда муассасалар ҳамда ташкилотлардан сўраб олиш;
(11-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
солиқ солиш масалалари бўйича давлат органларига қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиш (илтимос қилиш, таклифлар киритиш, сўровлар, аризалар, шикоятлар бериш ва бошқа шу кабилар) ҳамда улардан жавоблар олиш;
(11-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
солиқ маслаҳатида иштирок этишга бошқа мутахассисларни мижознинг (ишонч билдирувчининг) розилиги билан шартнома асосида жалб қилиш;
(11-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 4 январдаги ЎРҚ-316-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 2-модда)
мижоз (ишонч билдирувчи) солиқ маслаҳатини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни тақдим этмаган тақдирда, солиқ маслаҳати беришни рад қилиш.
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларининг вакили сифатида давлат солиқ хизмати органларида, шунингдек солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида ва судда қонунчиликда белгиланган тартибда иш олиб бориш;
(11-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 4 январдаги ЎРҚ-316-сонли Қонунига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 2-модда)
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти қонунчиликка ва солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
мижознинг (ишонч билдирувчининг) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунчиликда назарда тутилган усуллари ҳамда воситаларидан фойдаланиши;
(12-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилаётганда мижознинг (ишонч билдирувчининг) талабига биноан малака сертификатини кўрсатиши;
мижозга (ишонч билдирувчига) унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан зарар етказилганлиги ҳақида далолат берувчи фактлар, шунингдек қонунчиликнинг бузилганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақда мижозга (ишонч билдирувчига) маълум қилиши;
(12-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни амалга оширувчи солиқ маслаҳатчилари тўғрисида ва солиқ маслаҳатчиларининг малака оширишдан ўтиши ҳақида ахборот тақдим этиши;
солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилиш қоидаларини белгилаши ва унга амал қилиши шарт. Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга доир талаблар миллий стандартлар билан белгиланади.
(12-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонунига асосан бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда)
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг зиммасида қонунчиликка ва солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатувчи солиқ маслаҳатчилари ташкилоти мижозга (ишонч билдирувчига) солиқ маслаҳати бўйича ҳисоботни ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини миллий стандартларда белгиланган тартибда тақдим этади.
Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган солиқ маслаҳати предмети ҳақидаги ахборотни ўз ичига олади.
Солиқ маслаҳати бўйича ҳисоботнинг ҳар бир саҳифаси солиқ маслаҳатини амалга оширган солиқ маслаҳатчиси томонидан имзоланади, ҳисобот солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбарининг имзоси ва мазкур ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси — солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш, солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш тўғрисидаги фикрини ўз ичига олувчи ёзма шаклда ифодаланган ҳужжатдир.
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси солиқ маслаҳатчиси (солиқ маслаҳатчилари), солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланиши ва мазкур ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши керак.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда)
Солиқ маслаҳатчиси, агар у солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг штатида турган бўлса ёки солиқ маслаҳатчилари ташкилоти у билан фуқаролик-ҳуқуқий характердаги шартнома тузган бўлса, солиқ маслаҳатига жалб этилиши мумкин.
Солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда жисмоний шахсга бериладиган малака сертификати билан тасдиқланади.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1750, 17.12.2007 й.).
Малака сертификати чекланмаган муддатга берилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ҳақиқийдир.
олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин камида беш йиллик, шу жумладан иқтисодий ёки юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс талабгор бўлиши мумкин.
(16-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 4 январдаги ЎРҚ-316-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 2-модда)
Солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курсини белгиланган тартибда аккредитация қилинган давлат ва нодавлат таълим муассасалари ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган ўқув дастури асосида амалга оширади.
Малака талабларига жавоб берадиган шахс малака имтиҳони топширишга рухсат бериш тўғрисидаги ариза билан ваколатли давлат органига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.
солиқ маслаҳатчиси томонидан солиқ маслаҳати бериш давомида олинган маълумотлар мижознинг (ишонч билдирувчининг) ёзма рухсатисиз учинчи шахсларга тақдим этилганлиги;
(17-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
солиқ маслаҳати бўйича фаолиятда уч йил мобайнида иштирок этмаганлиги, шунингдек малака оширишни белгиланган тартибда ўтамаганлиги;
малака сертификатини солиқ маслаҳатида иштирок этиш учун фойдаланиш мақсадида бошқа жисмоний шахсга берилганлиги фактининг аниқланганлиги;
муайян лавозимларни эгаллаш ёки молия-хўжалик соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазони назарда тутувчи суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги;
фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги.
Малака сертификатининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича малака сертификатининг амал қилиши тугатилган шахс малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида ваколатли давлат органига малака сертификати олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Ваколатли давлат органининг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
(17-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ваколатли давлат органининг малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганлиги;
Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака сертификати берилган санадан эътиборан амал қилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича малака сертификати бекор қилинган шахс малака сертификати бекор қилинганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида ваколатли давлат органига малака сертификати олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Ваколатли давлат органининг малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Малака сертификатига эга бўлмаган ва солиқ маслаҳатчисининг солиқ маслаҳати билан боғлиқ топшириқларини солиқ маслаҳати бўйича ҳисоботга имзо қўйиш ҳуқуқисиз бажарувчи жисмоний шахс солиқ маслаҳатчисининг ёрдамчиси бўлиши мумкин.
Солиқ маслаҳатчиси ёрдамчисининг меҳнат шароитлари қонунчиликда ўрнатилган тартибда солиқ маслаҳатчилари ташкилоти билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланади.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Солиқ маслаҳатчисининг ёрдамчиси сифатида ишланган вақт малака сертификати олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
Учинчи шахсларнинг солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг фаолиятига аралашиши, улардан профессионал хизматлар кўрсатиш вақтида олинган бирон-бир маълумотни талаб қилиши, шунингдек бундай маълумотларни солиқ маслаҳатчиларидан, солиқ маслаҳатчиларининг ёрдамчиларидан ва солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш жараёнида иштирок этаётган бошқа шахслардан талаб қилиши тақиқланади.
Солиқ маслаҳатини амалга ошираётган шахслардан улар солиқ маслаҳати бўйича вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ ҳолда тайёрлаган ҳужжатларнинг олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас.
Солиқ маслаҳатчиси ва унинг ёрдамчиси профессионал вазифаларини бажаришлари муносабати билан ўзларига маълум бўлган ҳолатлар тўғрисида гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин эмас.
Солиқ маслаҳатчилари ва уларнинг ёрдамчилари суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан экспертлар ҳамда мутахассислар сифатида, шунингдек текширувларни амалга оширишга жалб этилиши мумкин эмас.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида хизмат қилувчи шахслар солиқ маслаҳатига жалб этилиши мумкин эмас.
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган бошқа шахслар солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин эмас.
(20-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги 103-сонли «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида»ги қарори.
Солиқ маслаҳатчилари ва (ёки) солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотлари умумий манфаатларни ифода этиш ва ҳимоя қилиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ маслаҳатчилари бирлашмасини ташкил этиш ҳуқуқига эга.
(21-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 77-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни ва «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида» (янги таҳрири)ги Қонунига қаранг.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида мижозга (ишонч билдирувчига) зарар етказганлиги учун жавобгар бўлади. Мижозга (ишонч билдирувчига) етказилган зарарларнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши керак.
Солиқ маслаҳатчиси ишни сифатсиз бажарганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги натижасида етказилган зиён ва солиқ маслаҳатчилари ташкилоти зарар кўришига олиб келган бошқа хатти-ҳаракатлар учун қонунчиликка мувофиқ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти олдида жавобгар бўлади.
(23-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Солиқ маслаҳати тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(25-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
LexUZ шарҳи