Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қилади:
1. Ишловчи оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 8 июлдаги 640/03-1 сон ва Молия вазирлигининг 12-02-29/338-сон билан тасдиқланган «Болалар икки ёшга етгунга қадар ёш болага қараганлиги учун ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (1998 йил 4 сентябр, рўйхат рақами 489);
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 10 майдаги 5-сон ва Молия вазирлигининг 40-сон билан тасдиқланган «Болалар икки ёшга етгунга қадар ёш болага қараганлиги учун ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (2001 йил 17 май, рўйхат рақами 489-1);
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2002 йил 18 февралдаги № 588, 35-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 25 январдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида»ги ПФ-3017-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 33-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-744-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва ишловчи оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.