Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.03.2021
|
Ҳужжат 25.03.2005 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқишнинг янгиланган тартибини белгилаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияларига, «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Конституциявий Қонунга, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва давлатлараро шартномаларига мувофиқ ишлаб чиқилди.
1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги Қонун кучга кирган пайтгача яъни 1992 йилнинг 28 июлигача унинг ҳудудида доимий яшовчи ва бошқа давлатнинг фуқароси бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублиги унинг насл-насаби, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, сиёсий қарашлари, диний эътиқодлари, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, қайд этиш йўли билан белгиланади.
Доимий яшаш ҳолати паспортда доимий рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги белги борлиги билан тасдиқланади.
3. Фуқаролик тўғрисидаги Қонун кучга кирган пайтгача ҳарбий хизматни ўтаётган шахсларни рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда белгилаган тартибда амалга оширилади.
4. Фуқаролик тўғрисидаги Қонуннинг 42-моддасига мувофиқ рўйхатдан ўтган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ягона нусхадаги паспорти топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
5. Фуқаролик тўғрисидаги Қонуннинг 8-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг ҳимояси ва ҳомийлигидан фойдаланадилар. Ўзбекистон Республикаси ҳар бир муайян ҳолатда хорижий давлатлар ҳудудида яшаётган фуқароларини бевосита Ўзбекистон Республикасининг тегишли элчихоналари ва консуллик муассасалари орқали ҳимоя қилади ва ўз ҳомийлигига олади. Ўзбекистон Республикасининг фуқароси халқаро шартномада кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари хорижий давлатга топширилишига йўл қўйилмайди. Халқаро шартнома мавжуд бўлганда фуқаролик тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ бошқа давлатнинг ҳудудида ҳуқуққа зид ҳаракат содир этган шахсни топшириш тўғрисидаги масала мазкур давлатнинг талабига кўра ваколатли органларни жалб этиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи комиссияда кўриб чиқилади.
3. Аризалар, сўровномалар ва таржимаи ҳолларнинг барча нусхаларини аризачи улар ёзилган санани кўрсатиб имзолаши зарур. Агар у саводсизлиги ёки жисмоний камчиликлари туфайли аризага ўз қўли билан имзо чека олмаса, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасига биноан унинг илтимосига кўра аризага бошқа шахс имзо чекиши мумкин ва бу ҳақда ички ишлар органи аризачи ўз қўли билан аризани имзолай олмаганлиги сабабларини аризага ёзиб қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
У саводсизлиги ёки жисмоний камчиликлари туфайли аризага ўз қўли билан имзо чека олмаган тақдирда, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасига биноан унинг илтимосига кўра аризага бошқа шахс имзо чекиши мумкин ва бу ҳақда консуллик муассасаси аризачи ўз қўли билан аризани имзолай олмаганлиги сабабларини аризага ёзиб қўяди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
18 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан ариза ушбу Низом 2-бандининг III бўлимида кўрсатилган талабларга риоя этган ҳолда қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 мартдаги ПФ-3587-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 12-13-сон, 89-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган ва Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудига кўчиб келиш муддаосида бўлган тақдирда консуллик муассасаси «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддасига биноан 3 нусхадаги материалларни ўз хулосаси билан бирга Ташқи ишлар вазирлигига юборади. Биринчи нусха Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи комиссияга юборилади. Иккинчи нусха ана шу шахснинг келиши мумкинлиги тўғрисидаги масалани келишиб олиш учун Республика Ички ишлар вазирлигига юборилади. Сўнгра бу ҳужжат Миллий хавфсизлик хизматига юборилади ва у ўз навбатида хулосасини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Комиссияга юборади. Учинчи нусха Ички ишлар вазирлигида қолади. Унинг юзасидан хулоса чиқарилади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи комиссияга юборилади. Комиссия аризачини ишга жойлаштириш ва унга уй-жой бериш имконияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликларининг фикрини сўрайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи комиссия материалларини кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти қарор қабул қилиши учун таклифлар тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси олдида жуда катта хизматлари бўлган ёки фан, техника ва маданият соҳасида юксак ютуқларга эришган, шунингдек республика учун қизиқарли касб ва малакага эга бўлган айрим шахслар «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасининг 1, 2 ва 3-бандларида баён этилган талаблар ҳисобга олинмай, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилинишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
2. Аризалар, сўровнома ва таржимаи ҳолларнинг барча нусхалари аризачи томонидан мазкур Низом ушбу бўлимининг 5-бандида кўрсатилган талабларга риоя этилган ҳолда тузилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг хорижда доимий яшовчи фуқароси Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза беради. Бунда илтимос қилувчининг аризаси ва зарур ҳужжатлар рўйхати мазкур Низом II (б) бўлимининг 1-бандида баён этилган талабларга мувофиқ бўлиши керак, соғлиғи тўғрисидаги маълумотнома бундан мустасно.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илтимосномалар бўйича материаллар ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан албатта хулоса олган ҳолда мазкур Низом II (б) бўлимининг 4-бандида кўрсатилган тартибда кўриб чиқиш учун юборилади.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан маҳрум бўлиш қуйидаги ҳолларда фуқаролик тўғрисидаги Қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан расмийлаштирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
5. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан маҳрум бўлиш факти «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31, 32-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шахс доимий истиқомат қиладиган жойда ички ишлар органлари томонидан, хорижда доимий истиқомат қилувчилар учун эса консуллик муассасалари томонидан қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
1. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 31, 35-моддаларига мувофиқ ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини унинг шахсий аризасига биноан, шунингдек унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги хусусида шубҳа юзага келган бошқа барча ҳолларда аниқлайдилар.
1. Хорижда доимий яшовчи шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги тўғрисидаги аризаси «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32, 35-моддаларига мувофиқ қабул қилинади ва кўриб чиқилади. Ариза берувчининг бундай аризаси ва таржимаи ҳолига оид маълумотлари Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлаган шаклдаги сўров варақалари /анкеталар/да баён этилади ва унга аризачининг фотосуратлари илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VIII-бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони асосида 5-банд билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)