Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.12.2014
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 140-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
LexUZ шарҳи
Давлат органларида фуқароларни қабул қилиш тартиби мазкур органлар раҳбарлари томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига қаранг.
Фуқароларнинг мурожаатлари албатта қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши керак, ушбу Қонун 6-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддасига қаранг.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40, 41-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139, 140 ва 158-моддаларига қаранг.