Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПФ-4940-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 28 февралдаги 2-мб-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2011 йил 1 июлдаги 3-мб-сон «Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2251, 2011 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 31-сон, 334-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2012 йил 27 июлдаги 2-мб-сон «Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2251-1, 2012 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 368-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 5-мб-сон «Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 18-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2251-2, 2015 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 46-сон, 593-модда).