Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 02/29-10/36 ва 132-сонли «Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1668-6,26.10.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2007 йил 12 февралдаги 01/12-18/03, 20-сон «Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1668, 2007 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 128-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 26 январдаги 01/09-26/49, 8-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
г) 4 ва 5-бандлардаги «ҳужжатларини» ва «ҳужжатларни» деган сўзлар тегишлича «аризаларини» ва «аризаларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 6-банддаги «интернет-сайтларида» деган сўзлар «веб-сайтларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 10-банддаги «ҳужжатларни тақдим этиш» деган сўзлар «ариза бериш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 11-бандда «ахборот воситаларида» деган сўзлардан кейин «, шунингдек, Давлат рақобат қўмитаси, Марказ ва Молия вазирлигининг расмий веб-сайтларида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
л) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда илова билан тўлдирилсин.
«Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш ҳақида» қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат активларини бошқариш маркази | |||||||
______________________________ ________________________________________________________ дан | |||||||
АРИЗА | |||||||
Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига киритишга. | |||||||
Ариза берувчи: __________________________________________________________________________________ | |||||||
(аудиторлик ташкилотининг уставига асосан тўлиқ номи кўрсатилади) | |||||||
Ариза берувчининг почта манзили: _____________________________________________________ | |||||||
__________________________________________________________________________________ | |||||||
Телефон: _______________, Факс:________________ Е-mail ________________________________ | |||||||
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг рақами ва санаси: | |||||||
Серия:_________, рақами:__________, «___»_______ 20__й. | |||||||
Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг Ф.И.О., малака сертификати рақами, санаси: | |||||||
_________________________, рақами: ______, «___»______20__й. | |||||||
Аудиторлик ташкилотининг штатидаги аудиторларнинг Ф.И.О., малака сертификати рақами, санаси: | |||||||
_________________________, рақами: ______, «___»______20__й. | |||||||
_________________________, рақами: ______, «___»______20__й. | |||||||
_________________________, рақами: ______, «___»______20__й. | |||||||
_________________________, рақами: ______, «___»______20__й. | |||||||
Аудиторлик ташкилотининг штатидаги қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг Ф.И.О., малака аттестати рақами, санаси: | |||||||
_________________________, рақами: ______, «___»______20__й. | |||||||
_________________________, рақами: ______, «___»______20__й. | |||||||
Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати: | |||||||
1. Қимматли қоғозлар бозори ихтисослиги бўйича маълумоти тўғрисида диплом нусхаси ёхуд қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга эканлигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасидан кўчирма. | |||||||
2. Аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисининг нусхаси. | |||||||
3. Ички стандартлар рўйхати | |||||||
_____________________ | |||||||
Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг Ф.И.О., имзо ва имзоланган сана (муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда).». |