Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1999 йил 5 мартда 4/6-108-сон билан тасдиқланган Дорихона муассасаларида гиёҳванд ва заҳарли моддалар сақлаган дори воситаларини сақлаш, қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи техника воситалари билан жиҳозлашга доир намунавий талабнома (рўйхат рақами 690, 1999 йил 2 апрель) ўз кучини йўқотган деб топилсин.