Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.02.2023
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 28 декабрдаги 41/1-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. 18-банднинг 11-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 2-иловадаги «Тармоқ коди» деган сўзлар «ИФУТ коди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 3-иловадаги «Тармоқ коди» деган сўзлар «ИФУТ коди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 4-иловадаги «Тармоқ коди» деган сўзлар «ИФУТ коди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 7-иловадаги «Тармоқ коди» деган сўзлар «ИФУТ коди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.