Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.10.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 16 октябрдаги 469-мҳ-сонли ««Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2802-1, 16.10.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шу жумладан, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг, халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ва филиалларининг (бундан буён матнда — ННТ деб юритилади) чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан (бундан буён матнда — чет эллик шахслар деб юритилади) пул маблағлари ва мол-мулк олишни адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисида низомга мувофиқ мурувват (инсонпарварлик) ёрдами олинганда уларнинг олиниши адлия органлари билан келишишни талаб этмайди.
5. Агар чет эллик шахслардан ННТга маълум бўлмаган ҳолда унинг банкдаги ҳисобварағига пул маблағи киритилса ёки ННТга мол-мулк келиб тушса, бу ҳақда ННТ хабар топган ёки хабар топиши лозим бўлган кундан эътиборан уч кун ичида мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда келишиш учун адлия органига мурожаат қилади.
Агар чет эллик шахс ННТга муқаддам адлия органи томонидан келишилган пул маблағи ёки мол-мулкка қўшимча пул маблағи (мол-мулк) ажратса, қўшимча пул маблағи ёки мол-мулк олинишини келишиш учун мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда адлия органига мурожаат қилади.
11. Қуйидаги ҳолларда чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш рад этилади: