Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.04.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2840-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 апрелдаги 113-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларининг намунавий тузилмалари 1 ва 1а-иловаларига* мувофиқ;
ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг чекланган сони 2 ва 2а-иловаларига* мувофиқ;
ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг табақалаштирилган разрядлари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
6. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларини кадрлар билан тўлдириш ва суҳбат ўтказиш Комиссияси 4-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 133-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида»ги қарори.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 мартдаги 82-сонли «Вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 22 январдаги 37-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., №1, 10-модда) 5-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. 7-бандининг иккинчи хатбошидаги «иқтисодиёт ҳудудий бош бошқармалари бошлиқлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. 5-иловасида (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисидаги низом):
14-бандининг тўртинчи хатбошидаги «ва унинг ҳудудий органлари» сўзлари ҳамда 22-бандидаги «ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
18-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.