Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.08.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 14 августдаги 338-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2635-1, 14.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 22 майдаги 104-сон «Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчасининг намунавий устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчасининг
Мазкур Намунавий устав Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 22 майдаги 104-сон «Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчасининг (бундан буён матнда Болалар шаҳарчаси деб юритилади) уставида кўрсатиладиган асосий қоидаларни белгилайди.
2. Болалар шаҳарчаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.
тарбияланувчиларнинг ақлий, эмоционал ва жисмоний ривожланишига кўмаклашувчи оилавий муҳитни яратиш;
18. Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларни Болалар шаҳарчаси оиласига бериш қонун ҳужжатларида ва Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 22 майдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчалари тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
26. Тарбияланувчи бошқа муассасага ўтказилганда, фарзандликка олинганда, оилага тарбияга (патронатга) берилганда ёки унга васий (ҳомий) тайинланганда мазкур Намунавий уставнинг 23-бандида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек тарбияланувчи Болалар шаҳарчасида яшаганлиги тўғрисидаги маълумотнома ҳамда 16 ёшга тўлган болаларнинг паспорти тегишлича болани қабул қилган муассаса ёки қонуний вакилга берилади.
28. Тарбияланувчилар Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 22 майдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчалари тўғрисидаги низом ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Болалар шаҳарчаси уставига мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
44. Тарбияланувчилар Болалар шаҳарчасининг иш фаолиятини яхшилашга оид таклифлар бериш ҳуқуқига эга.
52. Тарбиячи Болалар шаҳарчаси оиласи бошлиғи ҳисобланади. Тарбиячиларни танлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 22 майдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчалари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
ўз мажбуриятларини тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказган ҳолда бажармаслик;
58. Болалар шаҳарчаси ходимларининг сони Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 22 майдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчалари тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
Нодавлат Болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари муассислар таъминотида бўлади. Бунда маблағ билан таъминлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 22 майдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчалари тўғрисидаги низомда давлат Болалар шаҳарчалари учун белгиланган миқдорлар ва нормативлардан кам бўлиши мумкин эмас.
88. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сон «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун назарда тутилган имтиёзлар Болалар шаҳарчасига тарбиялашга берилган болаларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.