Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддасига кўра ваколатхона – юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал – юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари»га (рўйхат рақами 1988, 29.07.2009 й.) қаранг.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар жамият иштирокчиларининг сони ушбу модданинг олтинчи қисмида белгиланган меъёрдан ошиб кетса, жамият бир йил ичида акциядорлик жамияти ёки ишлаб чиқариш кооперативи этиб қайта тузилиши керак. Агар кўрсатилган муддат давомида жамият қайта тузилмаса ва жамият иштирокчиларининг сони белгиланган меъёрга қадар камаймаса, у юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг талабига биноан суд тартибида тугатилиши керак.
 LexUZ шарҳи
Жамиятнинг муассислари таъсис шартномасини тузадилар ва жамият уставини тасдиқлайдилар, ушбу Қонун 11-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Жамият муассислари жамиятнинг ижро этувчи органларини сайлайдилар (тайинлайдилар), шунингдек жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) пулсиз ҳиссалар қўшилган тақдирда, уларнинг пул баҳосини тасдиқлайдилар. Жамият уставини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек жамият муассислари киритадиган ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор муассислар томонидан бир овоздан қабул қилинади. Бошқа қарорлар жамиятнинг муассислари томонидан ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида жамиятга фойдаланиш учун берилган мол-мулкнинг муддат ўтгунга қадар ушбу мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган тақдирда, жамиятнинг мол-мулкни берган иштирокчиси жамиятнинг талабига биноан унга шундай мол-мулкдан шунга ўхшаш шароитларда қолган муддат мобайнида фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақига тенг пул товони тўлаши шарт. Пул товони жамият томонидан уни бериш талабномаси тақдим этилганидан эътиборан агар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан товон тўлашнинг бошқача тартиби белгиланган бўлмаса, бир ой ичида бир йўла тўланиши керак. Бундай қарор жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини берган ва бу ҳуқуқ муддатидан илгари тугатилган жамият иштирокчисининг овозини ҳисобга олмаган ҳолда жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарор билан бир вақтда унинг таъсис ҳужжатларига жамият барча ёки айрим иштирокчиларининг (айрим иштирокчисининг) қўшимча ҳиссаларини қўшиш ҳисобига ва (ёки) жамиятга учинчи шахснинг (учинчи шахсларнинг) қабул қилиниши, жамият иштирокчилари улушларининг номинал қиймати тегишлича кўпайтирилиши ва (ёки) учинчи шахс (учинчи шахслар) улушининг номинал қиймати ва миқдори аниқланиши муносабати билан ўзгартишлар, зарур ҳолларда, шунингдек жамият иштирокчилари улушининг миқдорлари ўзгариши билан боғлиқ ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиниши керак. Бунда жамият иштирокчиси улушининг номинал қиймати унинг қўшимча ҳиссаси қийматидан кўпроқ суммага кўпайтирилиши мумкин эмас, жамиятга қабул қилинадиган ҳар бир учинчи шахс томонидан олинадиган улушнинг номинал қиймати унинг ҳиссаси қийматидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, агар ҳиссалар қўшишнинг жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддати ўтганидан кейин, белгиланган қўшимча ҳисса бир ёки бир неча иштирокчи томонидан тўлиқ ёки қисман қўшилган бўлмаса, умумий йиғилиши:
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган жамият таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар, шунингдек жамият иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан ҳиссалар тўлиқ миқдорда қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида тасдиқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай тақдим этилмоғи лозим. Таъсис ҳужжатларидаги мазкур ўзгартишлар жамият иштирокчилари ва учинчи шахслар учун ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу модданинг бешинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган муддатларга риоя этилмаган тақдирда ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қўшимча ҳиссалар барча иштирокчилар томонидан тўлиқ қўшилмаган ёхуд ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини камайтириш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаган тақдирда, жамият устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилади. Бу ҳолда жамият ўн кунлик муддат ичида жамият иштирокчиларига улар томонидан киритилган қўшимча пул ҳиссаларини қайтариши шарт.
Пул ҳиссалари ушбу модда олтинчи қисмининг учинчи хатбошисида, шунингдек саккизинчи қисмида кўрсатилган муддатда ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда фоизлар тўлаши шарт.
Пулсиз ҳиссалар қўшган жамият иштирокчиларига жамият ушбу модда олтинчи қисмининг учинчи хатбошисида, шунингдек саккизинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда уч ойлик муддатда уларнинг ҳиссаларини қўшилган шаклида ёки уларнинг розилиги билан пул шаклида қайтариши, ҳиссалар кўрсатилган муддатда қайтарилмаган тақдирда эса, ҳисса сифатида киритилган мол-мулкдан фойдалана олмаганлиги оқибатида бой берилган фойдани ҳам қоплаши шарт.
 LexUZ шарҳи
Жамиятнинг уставида ушбу модданинг ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмларида белгиланган улушнинг ўтиши ва тақсимланишига фақат жамият қолган иштирокчиларининг розилиги билан йўл қўйилиши назарда тутилиши мумкин.
Жамиятнинг уставида жамият иштирокчисининг улушидан (улушининг бир қисмидан) учинчи шахслар фойдасига воз кечиш тақиқланган бўлса, жамиятнинг бошқа иштирокчилари эса уни олишни рад этса, шунингдек улушдан (улушнинг бир қисмидан) жамиятнинг иштирокчиси ёки учинчи шахс фойдасига воз кечиш рад этилган тақдирда, агар бундай розиликни олиш зарурлиги жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлса, жамият иштирокчисининг талабига биноан жамият унга қарашли улушни (улушнинг бир қисмини) олишга мажбур. Бунда жамият ўзининг иштирокчисига бу улушнинг (улуш бир қисмининг) жамиятнинг иштирокчиси шундай талаб билан мурожаат этган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамият иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.
Жамиятни таъсис этиш чоғида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини ўз муддатида тўлиқ миқдорда қўшмаган жамият иштирокчисининг улуши, шунингдек ушбу Қонун 15-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган пул товонини муддатида тақдим этмаган жамият иштирокчисининг улуши жамиятга ўтади. Бунда жамият иштирокчисига улушнинг (мол-мулк жамият фойдаланишида бўлган муддатга) у қўшган ҳиссанинг қисмига мутаносиб равишдаги қисмининг ҳақиқий қийматини жамият тўлаши ёки жамият иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида беришга мажбур. Улуш бир қисмининг ҳақиқий қиймати ҳиссани қўшиш ёки товонни тақдим этишнинг муддати ўтадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланади.
Ушбу Қонуннинг 20-моддаси ўн иккинчи, ўн учинчи ва ўн тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг иштирокчилари улушнинг ўтиши ёки тақсимланишига розилик беришни рад этсалар, агар жамиятнинг уставига мувофиқ бундай розилик олиниши зарур бўлса, улуш жамиятга ўтади. Бунда жамият вафот этган жамият иштирокчисининг меросхўрларига, қайта ташкил этилган жамият иштирокчиси бўлган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисларига ёки жамият иштирокчиси бўлган тугатилган юридик шахснинг иштирокчиларига тегишинча вафот қилиш, қайта ташкил этилиш ёки тугатилиш кунидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланадиган улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаши ёхуд уларнинг розилиги билан уларга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.
Ушбу Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ жамият томонидан жамият иштирокчиси улушининг (улуши бир қисмининг) ҳақиқий қиймати унинг кредиторлари талабига биноан тўланган тақдирда, улуш ҳақиқий қийматининг жамият бошқа иштирокчилари томонидан тўланмаган қисми жамиятга ўтади, улушнинг қолган қисми жамиятнинг иштирокчилари ўртасида улар қўшган тўловга мутаносиб равишда тақсимланади.
Жамиятга қарашли улуш у жамиятга ўтган кундан эътиборан бир йил ичида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига биноан жамиятнинг барча иштирокчилари ўртасида уларнинг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тақсимланиши ёхуд жамиятнинг барча ёки айрим иштирокчиларига ва (ёки), агар бу жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, учинчи шахсларга сотилиши ҳамда тўлиқ тўланиши керак. Улушнинг тақсимланмаган ёки сотилмаган қисмининг ҳақи жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) тегишлича камайтирган ҳолда тўланиши керак. Улушни жамият иштирокчиларининг улушлари миқдорлари ўзгарадиган тарзда жамият иштирокчиларига сотиш, улушни учинчи шахсларга сотиш, шунингдек улушни сотиш билан боғлиқ ўзгартишларни жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритиш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарори асосида амалга оширилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар тугаганидан кейин жамият ўз иштирокчилари ўртасида тақсимланиши тўғрисида қарор қабул қилинган фойдани тўлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ-104-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар жамият уставида жамиятнинг иштирокчиларини ахборот ва материаллар билан таништиришнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уларга ахборот ва материалларни жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарнома билан биргаликда юбориши шарт, кун тартиби ўзгартирилган тақдирда, тегишли ахборот ва материаллар ана шундай ўзгартиш тўғрисидаги хабарнома билан биргаликда юборилади. Кўрсатилган ахборот ва материаллар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказилишидан олдин ўттиз кун мобайнида жамият ижро этувчи органининг биносида танишиш учун жамиятнинг барча иштирокчиларига тақдим этилиши керак. Жамиятнинг уставида ушбу моддада кўрсатиб ўтилганидан қисқароқ муддатлар назарда тутилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ушбу Қонун 33-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ жамият иштирокчиларига хабар қилинган кун тартибидаги масалалар бўйичагина қарорлар қабул қилишга ҳақли, мазкур умумий йиғилишда жамиятнинг барча иштирокчилари қатнашаётган ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу Қонун 30-моддасининг иккинчи қисми иккинчи хатбошисида кўрсатилган масалалар юзасидан, шунингдек жамиятнинг уставида белгиланган бошқа масалалар юзасидан қарорлар, агар шундай қарорни қабул қилиш учун ушбу Қонунда ёки жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонун 30-моддаси иккинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошисида кўрсатилган масала юзасидан қарорлар жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинади. Қолган қарорлар, агар бундай қарорларни қабул қилиш учун ушбу Қонунда ёки жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
Ушбу Қонун 30-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган масалалар юзасидан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилиниши, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамиятнинг уставида жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатлари жумласига жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш, уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, ушбу Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш киритилиши назарда тутилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш жамиятнинг устави билан жамият кузатув кенгашининг ваколатлари жумласига киритилган бўлса, жамиятнинг ижро этувчи органи жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар, уларнинг эрлари (хотинлари), ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ва (ёки) уларнинг аффилланган шахслари қуйидаги ҳолларда жамият томонидан битим тузилишидан манфаатдор шахслар деб эътироф этилади:
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар жамиятнинг уставида белгиланган бошқа ҳолларда ҳам жамиятнинг битим тузишидан манфаатдор шахслар деб эътироф этилади.
Агар битим жамият билан бошқа тараф ўртасида, битим тузилишидан манфаатдор шахс ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ шундай шахс деб эътироф этиладиган пайтга қадар бўлган, одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузилган бўлса, манфаатдорлик бўлган битимни тузиш ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини талаб қилмайди (жамият иштирокчиларининг кейинги умумий йиғилиши ўтказиладиган санага қадар қарор талаб қилинмайди).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ-104-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамият ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни ўзининг ижро этувчи органи жойлашган ерда ёки жамият иштирокчиларига маълум бўлган ва улар учун қулай бўлган бошқа жойда сақлайди.
 LexUZ шарҳи
Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан, жамият қўшиб юбориш ёки бирлаштириш шаклида қайта ташкил этилганда эса бу ҳақда қўшилишда ёки бирлаштиришда иштирок этаётган жамиятлардан охиргиси томонидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамият бу ҳақда жамиятнинг ўзига маълум барча кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши ва қабул қилинган қарор ҳақида оммавий ахборот воситаларида хабар эълон қилиши шарт. Бунда жамият кредиторлари ўзларига хабарномалар юборилган санадан эътиборан ўттиз кун ичида ёки қарор қабул қилингани тўғрисида хабар эълон қилинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида жамиятнинг тегишли мажбуриятлари муддатидан илгари тугатилишини ёки бажарилишини ва кўрган зарарларининг ўрни қопланишини ёзма равишда талаб қилишга ҳақлидир.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги қарорига қаранг.